Бахтиёр турмушимиз бардавом бўлсин!

30 Август, 16:28 • Бухоро вилояти, Депутат минбари, Депутатлик гуруҳи, Мустақиллик байрами, Янгиликлар • 81 марта кўрилди • Комментариев к записи Бахтиёр турмушимиз бардавом бўлсин! нет

Депутатлик гуруҳи, Депутатлик минбари, Мустақиллик, Бухоро, Янгиликлар

Бугун дунёнинг турли бурчакларида юз бераётган воқеалар, очликдан силласи қуриган, нотинчликлар натижасида ватанидан масуво бўлган дарбадар кишилар, терроризм деган бало дастидан ҳаётдан бевақт кўз юмаётган инсонлар, бегуноҳ гўдаклар ҳаёти ҳақида телевизор, интернет орқали барчамиз яхши танишмиз. Ана шундай сарсон-саргардонликларни, вайронагарчиликларни кўриб, эшитиб, ҳар биримизда шундай фаровон, осуда юртда яшаётганимиз, ота-боболардан мерос шу муқаддас Ватан эгаси эканлигимиздан дилимизда ўзгача ғурур ва шукроналик уйғонади.

Бироқ, истиқлол инъом этган бахтга юртимиз ҳам осонликча эришмагани, бахтиёр кунларни кутиб, мустақиллик йўлида ўз ширин жонини тикка ва шундай гўзал ҳаётни қуриш йўлида курашган юртдошларимиз хотираси ва амалга оширган беқиёс хизматлари олдида бош эгамиз.

Шу муқаддас Ватан истиқлолини бугун барчамиз кўз қорачиғидек асрашга масъулмиз. Ўзбекистон дея аталмиш жаннатмакон юртимизни ёт кўзлардан асраш учун бугун ҳар биримиз ҳушёр, ҳар қадамда огоҳ бўлайлик!

Ўз юртимиз, ўз уйимиз ва ўз болаларимизни асраш – шарафли бурчимиз, қолаверса, бу хайрли иш ўз тақдиримиз эканлигини асло унутмайлик!

Зулмат ортидан балқиган қуёш янглиғ муқаддас инъом, бахт – Мустақиллик ўз-ўзидан келмагани ва унинг қадрига етиб яшашни ўрганайлик!

Истиқлол сабаб юртимиз обод, маҳалла ва кўчаларимизда тинчлик куйи янгарамоқда. Барчамиз учун имкониятлар йўли очилган. Айниқса, фарзандларимизнинг дунё минбарларида юқори ўринларни эгаллашлари учун шароитлар кўлами янада кенгаймоқда.

Санъат, спорт, иқтисод, сиёсат соҳаси дейсизми, хуллас, барчасида янгиланишлар кузатиляпти, ёшларимиз ўз иқтидорларини кўрсата олиш қобилиятига эга бўлишмоқда.

Тилагимиз бутун юртимизни истиқлол айёми шукуҳи қамраб олган қутлуғ кунлар ҳар бир ватандошимизга тинч-осуда ҳаёт ҳадя этсин. Фарахбахш тонглар, бахтиёр турмушимиз ҳамиша бардавом бўлсин!

Жобир Ҳакимов,
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати.

Бахтиёр турмушимиз бардавом бўлсин! was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »