“Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам”

26 Август, 19:33 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 323 марта кўрилди • Комментариев к записи “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам” нет

Мамлакатимиз мустақиллигининг илк йиллариданоқ ёшлар масаласи, уларнинг эркин билим олишлари, мустақил фикрга ва ўз ҳаётий позицияларига эга бўлишлари учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари бунинг ёрқин мисолидир. Аммо, бу борадаги ишларда ҳам муайян камчиликларга йўл қўйилгани айни ҳақиқат. Бинобарин, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланганидек “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракатга айлана олмаганини ҳаётнинг ўзи бизга кўрсатиб турибди”.

Айнан шу сабабли ҳам, юртбошимиз ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида мамлакатимиздаги барча ёшларни эзгу бир мақсад йўлида бирлаштира олдиган, бўйруқбозлик ва қоғозбозликдан йироқ бўлган янги тўзилма “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”ни тузиш таклифи билан чиқдилар. Бу борада олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида 2017 йил 5 – июлда “Ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар итифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг фармони қабул қилинди.

Ушбу фармонда кўзда тутилган “ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидоийлик ҳиссини қарор топтириш ҳамда ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш” нафақат Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг балки сиёсий куч вакиллари “Ёшлар қаноти”нинг ҳам устувор йўналиши бўлиб қолмоғи лозим.

Чунки, мазкур масалалар билан боғлиқ муаммолар мавжудки, бу муаммоларнинг ечими албатта, ёшлар билан биргаликда, уларнинг фикр-мулоҳазалари билан бевосита боғлиқ ҳолатда ҳал этилади.

Юртбошимизнинг ушбу қарори билан танишиб чиқар эканмиз, мен каби барча ёшларнинг кўнгли қувончга тўлгани шубҳасиз. Албатта, юртимиз келажги, эртанги кунимиз камоли деб биз ёшларга яратилган бундай шарт-шароитлар, зиммамиздаги масъулият ҳисини янада орттирди. Халқимиз, юртбошимиз ишончини оқлаш, ватанимиз виқорини янада кўтариш йўлида бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз. Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам”.

Й.Алимов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
“Ёшлар қаноти” Булунғур туман Кенгаши фаоли

“Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам” was last modified: Август 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »