БИЗ ЁШЛАР: ОММАВИЙ МАДАНИЯТ ВА МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАРГА ҚАРШИМИЗ

30 Август, 16:57 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Навоий вилояти, Янгиликлар • 145 марта кўрилди • Комментариев к записи БИЗ ЁШЛАР: ОММАВИЙ МАДАНИЯТ ВА МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАРГА ҚАРШИМИЗ нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Учқудуқ туман Кенгаши ташаббуси билан “Қулуқудуқ” МФЙда “Биз ёшлар: оммавий маданият ва мафкуравий тахдидларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, туман Кенгашлари раиси, партия “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Тадбир ўтказишдан мақсад барчамизнинг таянчимиз ва суянчимиз бўлган фарзандларимизни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол, эл-юрт учун чин дилдан қайғуриб яшайдиган инсонлар қилиб тарбиялаш, миллатимиз, халқимиз тақдири ва келажагига дахлдор бўлган бу муҳим масалага масъулият ҳиссини шакллантириш, ёшларимизнинг фикрлари оркали жавоб топиш билан бирга, миллий ва умуминсоний қадриятларни эъзозловчи ёшларимизни бирлаштириб, уларнинг истеъдодини намойиш этишдан иборат.

Гулнисо Қудратова, Ўзбекистон “Адолат”СДП Учқудуқ туман раиси:

Мустақиллигимизни кўз қорачиғидай ҳимояловчи, ўз мустақил фикрига эга, ғоявий ва мафкуравий таъсирларга қарши тура оладиган, билимли ва истеъдодли, фаол, замонавий, юксак технологияларни ўзлаштирган, соғлом турмуш тарзига интилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятларни эъзозловчи ёшларгина бундай иллатларга қарши муносиб, ҳақли жавоб қайтара олади.

Давра суҳбатида ёшлар иллатларга қарши курашиш ва уларни бартараф этиш хусусида зарурий кўникма ва тавсияларга эга бўлишди.

Садоқат ШАМСИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

БИЗ ЁШЛАР: ОММАВИЙ МАДАНИЯТ ВА МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАРГА ҚАРШИМИЗ was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »