Бизда “Туман “Адолат” соврини” бўлиб ўтди

23 Август, 19:25 • Бухоро вилояти, Кўрик-танлов, Партия лойиҳаси, Тадбир, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Бизда “Туман “Адолат” соврини” бўлиб ўтди нет

Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунёга
тезда машҳур қила олмайди
(Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов)

Спорт – соғлиқ гарови. Ҳар бир инсонни ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол қилиб тарбиялашда унинг ўрни беқиёс. Мустақиллик йилларида спортга бўлган эътибор юксак даражада баҳоланди. Ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари мақсадида қатор шароитлар, имкониятлар яратилди. Спорт мактаблари ташкил этилди. Минглаб мамлакатимиз фарзандлари дунё ареналарида ўзбек байроғини юқори чўққиларга кўтариб келишмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисоблайди ва ўз сайлов олди дастурида мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтади. Шунингдек, турли лойиҳалардан келиб чиққан ҳолда тадбирлар ташкил этиб, ёшларнинг баркамол авлод, комил шахс бўлиб улғайишларида астойдил ҳаракат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро туман Кенгаши ҳамда туман “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббускорлигида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳасида “Туман “Адолат” соврини” учун ёш ҳаваскор спортчилар орасида дзюдо спорт тури бўйича мусобақа тадбири ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари, туман спорт мактаб интернети мураббийлари ҳамда партиямизнинг фаол аъзолари иштирок этишди.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшлар орасида партия фаолияти ва лойиҳаларини кенг тарғиб этиш, спортга бўлган қизиқишини ошириш, дзюдо курашини ривожлантириш, шунингдек, баркамол ва навқирон авлод қилиб тарбиялашдир. Мусобақа тадбирида 2006-2007 йилларда туғилган яъни 21, 23, 26, 29, 32, 35, +35 кг вазндаги ёшлар ўзаро куч синашди. Алпомиш-у, Жалолиддин Мангубердиларнинг авлоди бўлган бу болакайларни ҳақиқий фахримиз десак, муболаға бўлмайди. Партия туман Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада ҳам уларнинг ана шу мардлиги ва жасурлигини кўра олдик.

Мусобақа натижаларига кўра ҳар бир вазн тоифасида биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари аниқланди. Улар томошабинлар олқиши остида дипломлар ва партиямизнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Беҳруз Абдухолиқов, 35 кг вазн тоифасида биринчи даражали диплом соҳиби:

Спорт бу бизнинг ҳаётимиз. Мен дзюдо спорт турига ўз қизиқишим билан келганман. Доим ўқиб, интилишим учун спортнинг ўз ўрни бор экан, мунтазам у билан шуғуллланиб боришга ҳаракат қиляпман. Устозим Мансур Тешаев бизларнинг ҳар биримизга алоҳида эътибор қаратадилар. Биз ана шу эътиборни оқлашимиз керак. Чунки Ватанимиз келажаги биз ёшлар қўлида.

Спорт юрт келажаги экан, ҳар бир авлодни баркамол қилиб тарбиялашда бунга жуда катта эътибор бериш талаб этилади. Партиянинг туман Кенгаши томонидан ташкил қилинган ушбу мусобақа тадбиридан кўзланган мақсад ҳам битта: Ватан келажаги ва фарзандлар соғлигига юксак эътибордир. Зеро, фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур!

 Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Бизда “Туман “Адолат” соврини” бўлиб ўтди was last modified: Август 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »