Бош мақсадимиз — адолат қарор топишига эришиш

18 Август, 15:11 • Давра суҳбати, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Бош мақсадимиз — адолат қарор топишига эришиш нет

Кейинги йилларда республикамизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Бундан кўзланган мақсад жамиятда ҳамма вақт адолат қарор топишига эришиш, ҳар қандай қонун бузилиш ҳолатларига кескин барҳам бериш демакдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг суд органлари томонидан одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган “Қонун ва адолат устиворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” тўғрисидаги маърузасидан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида давра суҳбати ташкил этилди.

Партия ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман Жиноят ишлари, туманлараро Иқтисодий ва Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раислари, туман ФҲДЁ бўлими мудираси, ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, муҳтарам Юртбошимиз барча соҳада ўзгариш ва янгиликлар яратиб, мутасадди раҳбарнинг халқ билан мунтазам мулоқот олиб боришлари ва депутатлар ўзи сайланган сайлов округидаги фуқароларининг дарду ташвиши билан, шу ташвишларни имкон қадар осон қилиш ва енгиллатишни ўйлаб яшаши, сайловчилардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга доимо тайёр туриши, бир сўз билан айтганда, халқнинг дардини ўз дарди, деб билиши зарурлиги тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилса, аҳоли ўз ҳаётидан мамнун бўлса, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги мустаҳкамланади, муаммолар камаяди, тараққиётнинг янги уфқлари очилади, фаровонлик юксалади. Буларга эришмай туриб, одамларни ҳаётдан рози қилиб бўлмайди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Бош мақсадимиз — адолат қарор топишига эришиш was last modified: Август 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »