Бугуннинг талаби – қатъият, собитқадамлик ва сиёсий ташаббускорлик

6 Август, 16:54 • Пленум, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Бугуннинг талаби – қатъият, собитқадамлик ва сиёсий ташаббускорлик нет

Куни кеча “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг IX Пленуми бўлиб ўтди. Партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган ведиоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Мавзу юзасидан вилоят партия Кенгаши раиси в.б. Муҳиба Бабабекова сўзга чиқиб анжуман иштирокчилари эътиборини Президентимиз маърузаларида сиёсий партияларга нисбаттан билдирилган танқидий фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда партиянинг барча бўғинларида, депутатлик гуруҳларида ташкилий, сиёсий ишлар самарадорлигини ошириш, электорат манфаатларини янада қатъият билан қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтсодий ривожлантириш дастурлари жиросини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бу борада маҳаллий давлат бошқаруви идораларидан зарур масъулият талаб қилиш, партия фаолларининг ислоҳатлар жараёнидаги шахсий ташаббускорлигини оширишга қаратди.

Таъкидландики, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни ҳал этишда етарлича қатъият, ташаббускорлик ва сиёсий ишчанлик хислатларини намоён эта олмаяпти.

Бу айниқса таълим, соғлиқни сақлаш, йўлсозлик ва коммунал соҳалардаги ишлар аҳволини тубдан яхшилашга оид қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, депутатлик сўровларини амалга ошириш ва соҳа мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитишда аниқ, режали ишлар олиб борилмаётганлигида яққол сезилиб қолмоқда. Хусусан партия лойиҳалари доирасида вилоят шаҳар ва туманларидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида шу йилнинг май-июнь ойларида дастлабки тиббий хизматни шакллантириш, умумий тиббий хизмат аҳволини яхшилаш, барча мактабларни санитария – гигиена талабларидан келиб чиқган ҳолда тоза ичимлик суви билан таъминлаш сингари долзарб масалалар депутатлик гуруҳлари томонидан ўрганиб чиқилди. Бироқ ўрганишлар жараёнида аниқланган жиддий хато ва камчиликлар атиги иккита туман миқёсида муҳокама этилиб халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг сессиясида тегишли қарорлар қабул қилинган холос.

Демак, партия лойиҳасидаги аниқ вазифалар ижросини таъминлашда қолган туман Кенгашларидаги депутатларда қатъият, изчиллик ва назорат етишмаяпти. Худди шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари партия фаоллари ва депутатлар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган бўлишига қарамасдан маҳаллий ҳокимятнинг тегишли вакиллик органларида муҳокама этилмай, зарур қарорлар қабул қилинмай қолмоқда.

Пленумда муҳокам этилган масала юзасидан “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси Элёр Улуғмуродов, партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Юлдуз Жуманазаров, Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Инобат Ҳасанова ва бошқалар ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Анжуманда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган танқидий фикр ва хулосалар асосида “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши иккинчи ярим йилликдаги фаолияти учун зарар бўлган чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб тасдиқланди.

Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,

“Адолат” газетаси мухбири.

Бугуннинг талаби – қатъият, собитқадамлик ва сиёсий ташаббускорлик was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »