Хоразмда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

31 Август, 11:15 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмда меҳнат ярмаркаси ўтказилди нет

Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Меҳнат бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, Марказий ва тижорат банклари ҳамда вилоятдаги сиёсий партиялар ҳамкорлигида ўтказилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” эндигина коллеж ва олий ўқув юртини тамомлаган ёш битирувчиларни ишга жойлаштириш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Ярмаркада вилоятдаги 10 та туман ва 1 шаҳардан ўқишни тамомлаган ёшлар, ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар, уйда ишсиз ўтирган хотин-қизлар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари иштирок этди. Уларга вилоятдаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун зарур шароит яратиш, касб-ҳунарга йўналтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янгича ёндашувларни амалиётга жорий этишда дастуриламал бўлаётир. Мазкур фармонда ишсиз аҳолини, ёшларни, авваламбор касб-ҳунар коллежи битирувчиларини, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ихтисослаштирилган иш ўрни ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ва иш берувчилар учун меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш йўли билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш вазифалари белгиланган.

Жорий йилда касб-ҳунар коллежларини 26 405 нафар ёшлар тамомлаган бўлса, шундан 4 минг нафарга яқини олий ўқув юртларига ўқишга кириб, студентлик бахтига муясар бўлди.

Хоразм вилоятидаги мутасадди ташкилотлар берган маълумотларига кўра, 2017 йил 1 июль ҳолатига 8 минг нафар битирувчилар ишга кириб биринчи ойлик маошини олган.

Бугунги кунда олий ўқув юртига ҳужжат топшириб ўқишга кира олмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга кўмаклашиб, бу борада шаҳар ва туманларда янги ишлаб чиқариш, ҳизмат кўрсатиш ва бошқа субъектлар ташкил қилишимиз зарур.

Тадбир иштирокчиларнинг фаоллигида юқори савияда ўтказилди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Хоразмда меҳнат ярмаркаси ўтказилди was last modified: Август 31st, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »