Буюк ва муқаддассан ҳур Ўзбекистон!

30 Август, 17:53 • Мустақиллик байрами, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк ва муқаддассан ҳур Ўзбекистон! нет

Авлиёлар, даҳоларнинг бешигисан,
Нақшбандлар топган жаннат эшигисан.
Тириклигим навосисан, қушиғисан.
Сен азизсан, муқаддассан, эй саждагоҳ,
Ўзбекистон ота макон, она тупроқ.

 Дарёларнинг изларида дарё бўлгай,
Даҳоларнинг фарзандлари даҳо бўлгай,
Фидо бўлса, шу ватанга фидо бўлгай.
Фидо бўлса, шу ватанга фидо бўлгай.
Ўзбекистон ота макон, она тупроқ.

Иқбол Мирзо

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” деган эзгу ғоя атрофида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Тадбирлар давомида мустақиллик, истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳатлар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритилмоқда.

Мустақиллик – ўзликни англаш, мустақиллик – бунёдкорлик, инсон меҳнатини қадрлаш, эътибор ва рағбат, кўпдан-кўп имкониятлардир. Бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб ҳам рўзғори, ҳам юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Пастдарғомлик сафдошларимиз ҳам туйга туёна билан деганларидек истиқлолимизнинг 26 йиллик арафасида тумандаги Истироҳат боғида “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” деган бош ғоя атрофида шундай дориломон кунларнинг, истиқлолнинг қадрини, аҳамиятини янада теранроқ ҳис қилишга ундаш мақсадида ташкил этилган, юртимизнинг бетакрорлигини ўзида акс эттирувчи сархил мева, савбзавотларидан тортиб, қадимий урф-одат, анаъналарини ўзида мужассам этган миллий ҳунармандчилик намуналарининг кўргазмасида фаол иштирок этдилар.

Замира Эшқулова партия фаоли:

Мустақиллик шарофати билан одамларнинг дунёқараши, мулкка, ерга муносабат тубдан ўзгариб, хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермер хўжалиги ходимларига кенг имкониятлар яратилди. Бу имкониятлардан самарали фойдаланган маҳалламиз фаоллари Ҳ.Бободўстов, Ў.Юлдошева, А.Мустаев, А.Саматовлар аҳоли бандлигини таъминлаш билан бир қаторда, юртдошларимиз дастурхонига турли мева ва савбазотларни етказиб бераётган бўлса, Н.Раҳматов, Г.Худойбердиева, Г.Шоназаровалар ҳунармандчилик билан шуғулланиб, ёшларга миллий ҳунармандчикдан сабоқлар бериб келмоқда.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ бугун шаҳар-у қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Энг қувонарлиси, юртдошларимизнинг дунёқараши кескин ўзгариб, юрт тақдирига дахлдорлик, мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшиш, ўз кучига ишонч ҳислари ортиб бормоқда.  Зеро, шу ота макон, она тупроқ, жаннатмакон ўлка, мустақиллик бизга берган улкан имкониятлар, эркин ва фаровон турмуш учун она ватанимиз Ўзбекистонга фидо бўлсак арзийди.

Хонбуви ХАЙИТОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Пастдарғом туман Кенгаши раиси.

Буюк ва муқаддассан ҳур Ўзбекистон! was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »