Даврон ТАНГИРОВ: Доривор ўсимликларнинг пайхон қилинишига қарши чоралар кучайтирилади

2 Август, 18:57 • Марказий аппарат, Муносабат, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Даврон ТАНГИРОВ: Доривор ўсимликларнинг пайхон қилинишига қарши чоралар кучайтирилади нет

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  киритилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисда”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция фракция йиғилишида атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 77 моддаси (Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш)га бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш Ўз.Рес.МЖтКнинг 77 моддаси биринчи қисмидан мол боқиш қоида тури чиқарилиб, 77- модданинг 3 қисмга “ўрмон фонди ерларида чорвв молларини штлатишга оид тақиқ талабларини бузиш” қоидаси киритилмоқда.

Ўрмон фонди ерларида чорва молларини ўтлатишга оид тақиқ талабларини бузганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахсларга  солинадиган жарима миқдори оирилмоқда. Фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бароваридан беш бараворигача, мансабдор шахсмларга эса беш варавардан ўн бараворигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг Сайловолди дастурида атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси дахлсизлигини таъминлаш орқали барқарор ривожланишга эришиш асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Бугунги кунда ўрмон фондининг дорвор ўсимликлар, дарахт ва буталар билан қопланган майдонларида  чорво молларининг боқилиши  ёки тақиқланган худудларда ноқонуний чорва молларини боқувчи шахсларга қўлланиладиган жарима миқдорининг кам белгиланганлиги натижасида ушбу худудларда  кўпгина дорвор ўсимликлар,дарахт ва буталарнинг пайхон қилинишига шу билан биргаликда Ўзбекистон  Республикаси Қизил китобига киритилган табиий кўпайишига салбий таъсирини ўтказиб, ушбу майдонларнинг қисқаришига олиб келмоқда.

Жамиятнинг тараққиёт йўлида жадал ривожланиб бораётганлиги, дунёда содир бўлаётган экологик вазият, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига салбий таъсирини олдини олишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, бу табиий бойликларни келажак авлодга етказиш ва улардан оқилона фойдаланиш, уларга нисбатан қонунга хилоф муносабатда бўладиган шахслар жавобгарлигини кучайтириш ўз навбатида бу борадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунларни халқаро ҳуқуқий тажриба, замонавий илм-фан ва технология ютуқлари асосида янада такомиллаштириш ҳамда замон талабларига мос ҳолатга келтиришни талаб этмоқда.

Ушбу масалаларни ҳал этишга йўналтирилган мазкур қонун лойиҳасини Фракциямиз аъзолари концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қўллаб-қувватлайди.

Д.Тангиров, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати.

Даврон ТАНГИРОВ: Доривор ўсимликларнинг пайхон қилинишига қарши чоралар кучайтирилади was last modified: Август 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »