Депутат – халқ дарди билан яшамоғи керак

19 Август, 15:13 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Сайловчилар билан учрашувлар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 127 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат – халқ дарди билан яшамоғи керак нет

Жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг очиқ ва самарали механизмларини ҳаётга татбиқ этишда давлат ва нодавлат ташкилотлари билан бир қаторда сиёсий партия депутатлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Бабабекова томонидан Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари билан биргаликда шаҳардаги “Регистон” маҳалла фуқаролари йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида аҳоли томонидан турли мавзуларда мурожаатлар қилинди. Хусусан, Регистон МФЙ Нуриддин Басир кўчаси 5уйда истиқомат қилувчи фуқаро Парманова Гулнора мурожаатига кўра, 1995 йилда тўғилган ўғли Меликов Зокир Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида шартнома (контракт) асосида ўқиши, лекин ўғлининг ҳар йили тўлов контрактини нафақа пули (147 минг сўм) билан тўлашга қурби етмаслиги юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Бабабековага мурожаат этди. Фуқаро депутат томонидан ўрганилганда олғиз она ва маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида туриши аниқланди. Депутат сайловчи мурожаатига асосан, мутасадди ташкилотларга бир марталик ҳомийлик ёрдами кўрсатиш юзасидан шаҳардаги мутасадди корхона ва ташкилотларга қонун доирасида депутатлик сўрови юбориб, депутатлик назорати ўрнатилганлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, «Регистон» МФЙ, Регистон кўчаси фуқаролари куз-қиш мавсуми олдидан мазкур кўчани табиий газ таъминлаб бериш тўғрисида, Нуриддин Басир кўчасидаги автойўл четига пиёдалар йўлаги қуриш, кўчаларнинг номи ёзилган пешлавҳалар билан таъминлаш, об-ҳавонинг ёғин-чачин вақтида ёмғир сувлари учун ирригация ариқларини барпо этиш зарурлиги, ёмғир сувларининг йўлга йиғилиши эса аҳолига қийинчиликлар келтириб чиқараётганлиги юзасидан мурожаат этишди. Мазкур мурожаатлар юзасидан партия маҳаллий Кенгаш депутатлари тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориб, натижаси юзасидан аҳолини ёзма равишда хабардор этишлигига вада беришди.

Шу билан бир қаторда депутат М.Бабабекова маҳалла раиси, прокуратура ходимларидан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда маҳалладаги 5, 7, 9 ва 11 кўп қаватли турар жой биноларидаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганди.

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ҳақида фуқароларга батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Депутат – халқ дарди билан яшамоғи керак was last modified: Август 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »