Депутатлик гуруҳи: фаоллик ва ташаббускорлик зарур

17 Август, 15:56 • Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Янгиликлар • 104 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлик гуруҳи: фаоллик ва ташаббускорлик зарур нет

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, бу борада депутатлик назоратини самарали тарзда амалга ошириш мақсадида фуқаролар билан бевосита мулоқотлар ўтказмоқда. Ушбу мулоқотларда аҳолини қийнаётган муаммолар ва камчиликлар ўрганилмоқда.

Умида Суярова, партия Навбахор туман депутатлик гуруҳи раҳбари:

Жорий йил биринчи ярим йиллигида депутатлик гуруҳимизга 45 дан ортиқ турли мазмундаги мурожаат, ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан келиб чиқиб, тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат этдик. Натижада мурожаатларнинг аксарияти ўз вақтида қонун доирасида ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Навбаҳор туман “Оқ олтин” МФЙ фуқароси Рахмон Бозоров ҳудудаги савдо шохобчаларидан бирида пластик карточкага савдо қилиш тўхтатилганлиги юзасидан туман Кенгаши депутати Норпўлат Қобиловга мурожаат этди. Депутат мурожаат бўйича мазкур дўконда фаолият юритаётган тадбиркор билан суҳбат ўтказганда, терминал аппарати мавжуд эмаслиги аниқланди. Натижада, туман депутатлик гуруҳи аъзоси «Агробанк» туман филиалига депутатлик сўрови юбориб, уч кун ичида мутасадди ташкилот томонидан савдо шахобчаси терминал билан таъминланди.

Шунингдек, партия фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳи аъзоларига “Қизилой” МФЙ аҳолиси томонидан Бешработ – Конимех автомагистрал йўли четига пиёдалар йўлкаси қуриш юзасидан мурожаат келиб тушди. Чунки, мактаб ўқувчилари мактабга қатнаш учун автомагистрал йўлнинг четида юришга мажбур бўлишмоқда. Натижада куз-қиш мавсумида ҳайдовчиларга турли қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Мазку муаммо юзасидан, Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши депутати Исроил Султонов мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юбориб, депутатлик назоратини ўрнатди.

Шу билан биргаликда “Кескантерак” маҳалла фуқаролар йиғини “Янгиҳаёт” қишлоғида яшовчи фуқаро Саодат Бўриева бандлик масаласидаги мурожаати юзасидан, депутат Умида Суярова туман бандликка кўмаклашиш бошқармасига депутатлик сўрови юборди. Натижада, фуқаро тумандаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасига ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилди.

Жорий йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги ва Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан руҳланган депутатларимиз сайловчилар хонадонларига кириб бориб, фуқароларни ўйлантираётган ҳар бир масала бўйича чуқур таҳлил қилиб, қонун доирасида керакли маслаҳатлар ва аҳолини тадбиркорликка жалб этиш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Депутатлик гуруҳи: фаоллик ва ташаббускорлик зарур was last modified: Август 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »