Депутатнинг вазифаси – халқ ишончини оқлаш, ислоҳотлар ташаббускори бўлиш

10 Август, 09:44 • Депутат минбари, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 162 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатнинг вазифаси – халқ ишончини оқлаш, ислоҳотлар ташаббускори бўлиш нет

Барчамизга яхши маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган ведиоселектор йиғилишидаги маърузасида “Адолат” СДП жамиятимиздаги қонун ва адолат устуворлигини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш бўйича, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда етарлича ташаббус кўрсатмаганлиги тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Биз партия аъзоси бўлиб халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланганимиздан буён маҳаллий Кенгаш сессияларида олдинги қаторлардан жой олиб фақат қўл кўтаришу, тушириш билан банд ўтирамиз. Тезроқ сессия тугаса-ю, тезроқ битмай қолган у ёки бу юмушларини якунига етказсам, деган фикрларда бўламиз-у, сайловларда сайловчиларга берган ваъдамиз, уларни ижросини таъминлаш ҳақида бош ҳам қотирмайдиган ҳолатларимиз ҳам йўқ эмас, албатта.

Аммо, бугунги кун, халқ талаби бошқача, мамалакатимизни яқин 5 йиллик ривожлантириш масадида қабул қилинган “Ҳаракатлар стратегияси”ининг ҳам мазмун-моҳияти бошқача, яъни, янгича қараш, янгича фикр юритиш, интилиш, қатъият, изчиллик билан иш юритиш зарур. Буларнинг барчаси шу халқ, шу миллат, келажак учун, инсон манфаатлари, фаровон ҳаёти учун!

Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП олдига Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назорати олиб бориш, бундан ташқари суд-ҳуқуқ тартиботи тизимидаги назоратни кучайтиришни алоҳида вазифа қилиб қўйиб, бизга улкан ишонч билдирди. Бу ишонч ортида албатта партиямизнинг сермашаққат масъулияти бор. Буни ҳар бир депутат, партия аъзоси юрак-юракдан англаб етмоғи, изчиллик ва қатъият билан фаолият юритмоғи, ҳар қачонгиданда ташаббускор ва фаол бўлмоғи зарур.

Эркин ЭСИРГАДИЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати
(Самарқанд вилояти).

Депутатнинг вазифаси – халқ ишончини оқлаш, ислоҳотлар ташаббускори бўлиш was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »