Экологик муаммоларни ҳал этиш йўлида

3 Август, 11:49 • Депутат минбари, Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 115 марта кўрилди • Комментариев к записи Экологик муаммоларни ҳал этиш йўлида нет

Инсониятнинг муносиб ҳаёт кечириши ва жамиятнинг барқарор ривожланиши учун бошқа омиллар қаторида экологик таълим ва тарбия ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Манбаларда кўрсатилишича бугунги кунда инсон узоқ умр кўришининг 15-20% экология масалалари билан боғлик бўлиб турган бир шароитда, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёш авлод онгида табиатга бўлган меҳр ва атроф-муҳит озодалигини асрашга бўлган эътиборни кучайтириш масалалари Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси фаоллари зиммасига ҳам катта масъулиятли вазифаларни юклайди.

Айниқса, Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июль кунги бўлиб ўткан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси олдига ўта масъулиятли юксак вазифаларни юклади.

Давлатимиз раҳбари маърузаларида аҳолини, айниқса, қишлоқ жойларда тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолаётганлигини, маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масаласи ҳам олдимизда турган энг оғир муаммо эканлигини алоҳида тилга олди.

Шу билан бирга, собиқ тузум даврида узоқни ўйламасдан қурилган, бугунги кунда айрим вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатиб келинаётган саноат иншоотлари ҳам замонавий экологик талабларга жавоб бермаслигини келтириб ўтди.

Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарурлигини яна бир марта уқтирар экан,  албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкинлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Юқорида зикр этилган долзарб муаммоларни самарали ҳал этиш учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташаббускор бўлиб, тегишли вазирлик ва идоралар, аввало, яқинда ташкил этилган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши зарурлиги билдирди ва ҳозирги вақтда Экологик ҳаракат фаолиятида бу борада аниқ таклиф ва амалий ташаббуслар сезилмаётганлигини танқидий нуқтаи-назардан келтириб ўтди.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлар ҳақиқатан ҳам фаолиятимизни яна бир марта қайта кўриб чиқишимизни ва олдимизга аниқ ва мақсадли режаларни белгилаб олишимизга туртки бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг барча йирик саноат корхоналарида Экологик ҳаракатнинг вакиллари бўлиши керак деган ҳаққоний фикрлари бугунги давр талабидан келиб чиқиб айтилган ўринли фикр деб биламиз.

2 август санаси Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топган кун.

Мана тўққиз йилдирки, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Миллий парламентимиз фаолиятида ва мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўз ўрнига эга тузилма сифатида юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, шу соҳада қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси юзасидан парламент назоратини жорий этиш борасида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Биз бундан кейин ҳам Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда, шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП ва бошқа ННТлари билан ҳамкорликни давом эттириб, юртимизда экологик муаммоларнинг олдини олиш ва юмшартиш, ёшларни экологик маданиятини ошириш каби қатор вазифаларни амалга оширишда ўз фаоллигимизни ошириб борамиз деб халқимизни ишонтирамиз.

Айсанем БЕГИМОВА,

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон
ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси депутати.

Экологик муаммоларни ҳал этиш йўлида was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »