Экология: Мустақиллик маҳалласида “Адолат боғи” яратилди

8 Август, 11:02 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Экология: Мустақиллик маҳалласида “Адолат боғи” яратилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида навбатдаги сиёсий ўқув бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори Жаҳонгир Шариповлар иштирок этди. Сиёсий ўқувда Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди.

Таъкидлаш ўринликки, партиянинг сайловолди дастурида партия иқтисодиётнинг экологик жиҳатдан мутаносиб ривожланиши тарафдори эканлиги таъкидланган, шунингдек, унда экологик жиҳатдан тоза технологиялар асосида жадал ривожланишни таъминлашга йўналтирилган мутаносиб иқтисодий сиёсат олиб бориш зарурлиги ҳам қайд этилган. Сиёсий ўқувда сайловолди дастурдан келиб чиққан ҳолда, партиянинг “Тоза табиат – соф келажак учун” лойиҳаси доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этишга эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Сиёсий ўқувда ушбу қонун моҳияти партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова томонидан таҳлил қилинди.

Таъкидлаш ўринлики, ушбу қонун 2013 йилда қабул қилинган бўлиб, 4 боб ва 27 моддадан иборат. Қонун моддаларида экологик назорат, унинг асосий вазифалари, принциплари, йўналишлари, объект ва субъектлари, уларнинг турлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори Жаҳонгир Шарипов ҳам қонун моҳиятига эътибор қаратар экан, бугунги кунда экологик муаммоларнинг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимлиги ва партия билан ҳамкорликда бу масала юзасидан қатор ишларнинг ташкил этилаётганлиги борасида тўхталиб ўтди.

Партия туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари ҳам бу масала юзасидан ўзларининг фикрларини билдириб ўтишди.

Партиянинг Когон шаҳар Кенгаши раиси Рауф Сувонов:

  • Шаҳардаги 21-сонли “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида “Адолат боғи”ни яратдик. Бу эса барчани бирлаштирди. Она табиатни асраш муҳим вазифаларимиздан бири эканлигини эслатди. Дарҳақиқат, табиатни асраш, унинг қоидаларига риоя этиш асосий вазифамиз экан, шаҳар ва қишлоқлар, кўча ҳамда хиёбонларда ободонлаштириш ишларини олиб боришда ўз ҳиссамизни қўшиб келишимиз жуда муҳимдир. Бугунги сиёсий ўқувда ҳам “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг моҳиятини кўриб чиқиб сиёсий билимимизни шакллантирдик.

Сиёсий ўқув савол-жавобларга бой бўлди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матубот котиби.

Экология: Мустақиллик маҳалласида “Адолат боғи” яратилди was last modified: Август 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »