Эътибор ва ишонч юксак ижодий парвозларга қанот бўлади

7 Август, 17:59 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 23 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибор ва ишонч юксак ижодий парвозларга қанот бўлади нет

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашувдаги “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусидаги маърузаси ижод аҳлининг бир вакили сифатида қалбимни чуқур ҳис- ҳаёжон ва шексиз қувончга тўлдирди.

Сабаби учрашув миллат тақдири ва келажаги билан боғлиқ ўта долзарб  масалаларни ўз ишига қамраб олганлиги билан, шунингдек, ушбу масалаларнинг ижобий ечим топишида ижодкор зиёлиларнинг ўрни ва масъулиятини белгилаб берганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган мақсадларга мувофиқ, Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш бўйича катта ишларнинг бошланганлиги, Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий- тадқиқот маркази барпо этилаётганлиги тўғрисида тўқталиб ўтди.

Албатта, жаҳон тамаддуни ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотадиган, муқаддас ислом динимизнинг фақат ва фақат юксак инсонийлик фазилатларни ўргатувчи моҳиятини кенг очиб берадиган ва тарғиб қиладиган, келажак авлодни буюк боболаримиз меросига чуқур ҳурмат билан қарайдиган ва ундан фахрланадиган, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларни ўзида мужжассам этган мана шундай қутлуғ маърифат масканлари фаолиятини йўлга қуйишда, ўзи ташаббускор бўлиб, бош-қош бўлаётганлиги учун, оддий ижодкор сифатида мамлакатимиз раҳбарига минг-минг раҳматлар айтмоқчиман.

Биз ижод аҳли ҳам мана шундай қутлуғ, муқаддас даргоҳларнинг миллатимиз шаъни ва обрўсини юксалтиришдаги, ёшларимиз камолати йўлидаги ўрни ва аҳамиятини кенг жамоатчиликга ўз ижодий ишларимиз орқали тарғиб-ташвиқ қилишдан ҳеч қачон чаршамаймиз.

Маърузада таъкидланганидек, миллатимиз маънавиятининг юксалиши, миллий адабиётимиз равнақи йўлида салмоқли ҳисса қўшган, маънавиятимиз ва адабиётимизнинг кўрнакли намоёндолари исмларини абадийлаштириш йўлида амалга оширилаётган саъй – ҳаракатлардан мамнунмиз.

Мана шу эзгу ишлар Қорақалпоғистонда ҳам амалга оширилиб, Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаби қад ростлади.

Мана шундай миллат маънавияти ва маданиятини, адабиётни юксак чўққиларга кўтариш мақсадида Муҳтарам Президентимиз томонидан маърузада бир қатор эзгу ташаббуслар ва ғояларнинг илгари сурилганидан биз ёш ижодкорлар кўнглимиз тоғдек кўтарилиб, хурсанд бўлиш билан қатор ўз олдимизга янги ижодий режаларни ҳам белгилаб олдик.

Албатта, ўз ижодий фаолиятимизда нималарга эътибор қаратишимиз зарурлигини, бизнинг қаламимизга илинмой қолаётган, лекин, бугун халқимиз учун жуда-ям муҳим зарур мавзуларнинг кўп эканлигини давлатимиз раҳбари аниқ-равшан кўрсатиб бердилар.

Албатта, кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятларнинг салмоғи жуда-жуда катта.

Биз унга фақатгина рахмат айтиш, миннатдорлик билдириш билан, иш битмайди.

Биз ўзимизни салгина ижоднинг ширин азобига душвор қилиб, муқаддас қоғоз ва калам билан гина ўз бахтимизни топишни яратганнинг ўзи бизга насиб қилганлигини чин юракдан сезиниб, меҳнат қилсак, албатта, давлатимиз раҳбарининг қолаберса, бутун миллатимизнинг ишончига муносиб иш қилган бўламиз.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек мамлакатимизда 2010 йилдан буён Ёзувчилар уюшмасининг “Ижод” фонди томонидан “Биринчи китобим” сериясида мамлакатимизнинг тўрли гўшаларида истиқомат қилаётган кўп сонли ёш ижодкорларнинг китоблари нашр этилиб ва улар республикамизнинг барча таълим муассасаларига бепул етказилиб берилмоқда.

Камина ҳам мана шу ғамқўрликдан баҳраманд бўлиб, 2012 йилда «Жайҳун жилвалари» номли биринчи шеърий тўпламим нашрдан чиқди.

Мана шундай эътибордан завқланиб, 2013 йилда «Ўатан меҳри» номли иккинчи шеърий тўпламимни Қорақалпоғистонда нашрдан чиқардим.

2016 йилда устозлар ишончига эришиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндим.

Айни кунда ҳам билдирилган юксак ишончни оқлаш йўлида ижодий изланишлар олиб бормақдаман.

Шу ўринда, алоҳида таъкидлаб ўтишим лозимки, маърузада давлатимиз раҳбари бир вақтлар Ўзбекистон Миллий университети қошида Олий адабиёт курси ташкил этилганлигини, ҳозирги вақтда унинг фаолияти нима учундир тўхтаб қолганлиги ва сабаби ушбу курс битирувчиларига тегишли давлат гувоҳномасини бериш масаласида муаммо бўлганлигини келтириб ўтди.

Курснинг ёш истеъдод эгаларини тарбиялаб вояга етказишда жуда муҳим аҳамиятга эга еканлигини ва қайта тиклаш масаласини ўртага қуйди.

Ушбу сўзларни эшитар эканман, камина кўзда эрксиз қувонч ёшлари билан тингладим.

Сабаби мен ҳам 2005-2007 йилларда ушбу курсда тингловчи сифатида таҳсил олганман.

Қанчадан-қанча маънавият ва адабиёт, санъат дарғаларидан ижоднинг машаққатли сирлари, бутун ҳаётим давомида амал қилиб яшайдиган умр ва  адабиёт сабоқларини ўрганганман ва улардан умр буйи миннатдорман.

Шулардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ушбу курсни қайта тиклаш масаласини қайта кўриб чиқишни тавсия қилгани учун, яна бир марта миннатдорчилик билдириб, албатта, ушбу курс келгусида миллий адабиётимизнинг жаҳон адабиёти билан беллаша оладиган даражада тараққий этишига хизмат қиладиган ёш ижодкорларни тарбиялашига ишонаман.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида келтириб ўтканидек «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади»

Биз ижодкорлар, албатта, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз бўлиши учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз деб ишонч билдираман.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »