Эътибор ва саховат – партиядошларимиз фаолиятида

28 Август, 15:10 • Бухоро вилояти, Ишчи гуруҳ, Янгиликлар • 75 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибор ва саховат – партиядошларимиз фаолиятида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ҳудудларда бўлиб, кам таъминланган оилалар, ногирон ва боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олишмоқда.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам тумандаги “Шароф бобо Ҳамроев” МФЙга қарашли “Гулистон”, “Ҳовли Поён” кўчаларида истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонларида бўлишди, суҳбат қилишди, маънавий, ижтимоий-иқтисодий кўмак беришди.

Ходимларимиз хонадонларга ташриф буюришганида аҳоли юзида табассум билан қарши олди.

Маълумки, партия ходимлари “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доираси ушбу маҳаллада бўлишганида ҳам қатор муаммоларнинг ечимини ҳал этишда кўмаклашишган. Мулоқотлар олиб бориб, сиёсий саводхонлигини шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшишган.

Олия Ибрагимова, “Ҳовли Поён” кўчасида яшовчи фуқаро, 2-гуруҳ ногирони:

Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши ишчи гуруҳ ходимлари бизнинг хонадонимизда бўлишган эди. Олиб борган мулоқотлари қишлоқ аҳлига катта таассурот қолдирган. Мана бугун ҳам хонадонимизда ўз саховатларини кўрсатишди. Биз мамнунмиз. Саховат ва меҳр кўрсатиш ўзбекнинг азалий қадрияти экан, партиянинг ходимлари ана шу қадриятни ҳар доим ўз амалий ишларида кўрсатиб келишгани қишлоқ фуқаролари орасида партия хайрихоҳларининг кўпайиб бораётганлигидан далолат беради.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши ходимларининг бу хайрли ишлари фуқароларни ниҳоятда қувонтирди ҳамда партия ходимларига бўлган ишонч ҳисси янада ошди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Эътибор ва саховат – партиядошларимиз фаолиятида was last modified: Август 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »