“Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида республика ёш олимларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

23 Август, 16:01 • Расмий хабарлар, Янгиликлар • 89 марта кўрилди • Комментариев к записи “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида республика ёш олимларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди нет

Поезд бузилса, уни таъмирлаш учун кўп вақт, катта маблағ талаб этилади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ёш олим Отабек Ҳамидов поездларни тез ва қулай тарзда таъмирлаш усули – вибродиагностикани таклиф қилди.
Отабек ихтироси ҳақида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ташкил этилган “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзуидаги республика ёш олимларининг илмий-амалий анжуманидаги чиқишида сўзлаб берди.
Ёш олимларнинг илмий ишланмалари, ихтироларини амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган анжуман Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фан ва технологиялар агентлиги, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда ёш олимлар, мустақил тадқиқотчи-изланувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари О.Тожиев, Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори М.Болтабоев, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси О.Салимов, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори К.Шарипов ва бошқалар ёшларнинг замонавий шароитларда таълим олиб, билимли, соғлом ва юксак маънавиятли инсонлар бўлиб вояга етаётганлиги тадбирда иштирок этаётган ёш олимлар мисолида ҳам ўз аксини топаётганини таъкидлади.
Университет кўргазмалар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги “Республика ёш олимлар ассоциацияси”нинг истиқболли режалари асосида яратилган тақдимотлар, олий таълим муассасалари ёш тадқиқотчиларининг илмий ишланмалари, ихтиролари ва инновацион технологиялари намойиш этилди.
– Мен таклиф қилаётган вибродиагностика – поезднинг турган жойида уни қисмларга ажратмасдан, замонавий виброанализаторлар ёрдамида носозлик ва нуқсонларини аниқлаш, локомотивни ўша ернинг ўзида созлаш учун мўлжалланган, – дейди ёш олим О.Ҳамидов. – Ҳозирги кунда темир йўлда локомотивлар олдиндан белгилаб қўйилган режа асосида текширувдан ўтказилади ва таъмирланади. Бунда поезднинг носозлигини аниқлаш учун уни депога олиб кириб, барча узел агрегатларини ечиш, уни қисмларга ажратиш лозим. Бунинг учун эса вақт, катта харажат кетади.
Анжуманда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

ЎзА

“Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида республика ёш олимларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди was last modified: Август 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »