Фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш бугунги кун талабидир

6 Август, 16:59 • Самарқанд вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 106 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш бугунги кун талабидир нет

Бугунги шиддатли даврда республикамизда олиб борилаётган кенг қамровли демократик ислоҳатлар ва сиёсий модернизация жараёнларининг самараси кўп жиҳатдан фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими ҳамда фаоллигига бевосита боғлиқ. Фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти қанчалик юксак бўлса, уларни жамиятимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатларга таъсири ортиб боради. Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — тараққиёт мезони” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар сешанба куни маҳалла фуқаролар йиғини қошида кунгилли лекторлар томонидан ташкил этилаётган сиёсий ўқувлар айнан шу мақсад йўлида хизмат қилаётгани аҳамиятга молик.

Партия Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ўтказилаётган мана шундай сиёсий ўқувларда мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган воқеъа ҳодисалар, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, шу мақсадда қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳиятини аҳолига, кенг жамоатчиликка етказишга катта эътибор қаратилмоқда. Албатта, қабул қилинган янги қонунлар ва бошқа қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳоли қатламига ўз вақтида етиб боришига, уларда ҳуқуқий маданият ва қонунларга амал қилиш кўникмалари шаклланишида вилоятимизнинг чекка-чека қишлоқларида ҳам ташкил этилаётган бу каби ўқувларнинг аҳамияти юқори бўлиши айни ҳақиқат. Муҳими, сиёсий ўқувлар орқали фуқароларнинг сиёсий билим ва кўникмалари ошиб, дунёқараши янада кенгайиб бормоқда. Жумладан, Пахтачи туманидаги Кўрпа ва Қиргул МФЙларда ташкил этилган сиёсий ўқувда аҳоли томонидан мамлакатимзда олиб борилаётган ислоҳатлар, ҳар бир соҳада кечаётган изчил жараёнлар юзасидан берилаётган саволлар жуда кўп бўлди.

Исломов Алишер халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши депутати:

Барчамизга аёнки, ҳуқуқий билимлар фуқароларнинг маънавий қиёфасини белгилаб берадиган муҳим мезон саналади. Чунки ўз ҳақ-ҳуқуқини билган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил фикр билдира оладиган инсонгина юрт тараққиёти, халқ манфаатларига ўзининг ҳиссасини қўша олди. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугунги фуқароларнинг сиёсий дунёқараши ўзгарган, анча ўсган, буни уларни нафақат ўзларининг шахсий масалалари балки ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид саволларидан ҳам англашимиз мумкин.

Эътиборли томони ўқув-семинарлар орқали юртдошларимиз сиёсий-ҳуқуқий янгиликларнинг мазмун моҳиятини теран ҳис қилмоқдалар. Бу эса, ўз ўрнида халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалишига, кишиларнинг эртанги кунига бўлган умид ва ишончларини ортишига замин яратмоқда.

 

Лола САЙИДОВА,

ЎЗбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш бугунги кун талабидир was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »