Фаолият – энг муҳими танқидий эътибор

4 Август, 18:30 • Бухоро вилояти, Пленум, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаолият – энг муҳими танқидий эътибор нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг X Пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Пленум кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида партиянинг вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Мақсуд Ҳамидов тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари билан бўлган мазкур учрашув миллий парламентимиз ва сиёсий партиялар фаолиятида янги даврни бошлаб берган тарихий воқеа бўлди видеоселектор йиғилишида партиямиз фаолиятидаги камчиликларни чуқур таҳлил қилиниб, бу эса мамлакатимиз сиёсий тизимида туб бурилиш ясаши, шубҳасиздир.

Дилшод Бозоров, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати:

Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида нафақат партия фаолиятига, балки, депутатлик гуруҳи аъзоларининг фаолиятига ҳам катта эътибор қаратди. Ҳақиқатан ҳам халқ билан мулоқот кенг йўлга қўйилган ҳозирги шароитда баландпарвоз гаплардан чекинган ҳолда биз депутатлар муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этмасак, аниқ амалий ишлар билан сайловчилар ишончини қозонмасак нафақат партиянинг, балки, депутатлик гуруҳи ишининг фаолияти ҳам кўринмайди, бунинг натижасида сайловчиларимиз биздан рози бўлмайди. Шу сабаб қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз ташаббусларимизни амалга ошириш вақти келди, деб ўйлайман.

Партиянинг Ромитан туман Кенгаши раиси Раҳматилло Ҳайитов ҳам партия фаолиятини янада ривожлантиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтар экан, сайловолди дастурлардан келиб чиққан ҳолда тадбирларни ташкил этишни, белгиланган вазифаларни ўз вақтида масъулият билан ижросини таъминлаш юзасидан Пленумда иштирок этаётган партия фаолларига маълум қилди.

Пленум давомида ёшлар ва аёллар масаласига эътибор қаратиш, бошланғич партия ташкилоти фаолиятини юксалтириш, аъзолар сонининг сунъий ошишига йўл қўймаслик борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида партия фаоллари томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Фаолият – энг муҳими танқидий эътибор was last modified: Август 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »