ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР УЧУН ДОКТОРАНТУРА ОЧИЛАДИ

16 Август, 13:34 • Янгиликлар • 101 марта кўрилди • Комментариев к записи ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР УЧУН ДОКТОРАНТУРА ОЧИЛАДИ нет

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлигининг  7.08.2017 йилдаги «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишлар устувор йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳужжат билан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш кўзда тутилган. Бунинг учун аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик тайёргарлиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари тасдиқланди. Бундан ташқари, мазкур соҳада таянч докторантура ва докторантура ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Устувор йўналишлар бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари натижалари ФВВ тизимида амалиётга татбиқ этилади.

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР УЧУН ДОКТОРАНТУРА ОЧИЛАДИ was last modified: Август 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »