ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!

22 Август, 16:13 • Муносабат, Мустақиллик байрами, Навоий вилояти, Янгиликлар • 107 марта кўрилди • Комментариев к записи ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН! нет

Инсон табиатнинг гултожи сифатида доимо янгиликка, яхшиликка, озодлик ва ҳурриятга интилиб келган. У қалбида ўзини ҳамиша, ҳар жиҳатданэркин ҳис қилишга, таҳликасиз турмуш кечиришга эҳтиёж сезади. Бугун ўша эҳтиёж тўла тўкис, ҳаттоки ортиғи билан инсонларга туҳфа этилмоқда. 2017 йилнинг Давлатимиз раҳбари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши, айниқса узоқ қишлоқ овулларда яшаб, марказдан узоқда кўпгина имкониятлардан фойдалана олмаётган фуқароларимиз учун айни муддао бўлди. Депутатлар, касаба уюшмалари, ижтимоий ҳимоя органлари, ҳуқуқ органлари вакиллари ҳар куни ҳалқ билан учрашмоқда. Аҳолининг дардини тинглаб, имконият даражасида кўмак бермоқда. Халқимиз бугунги кунидан хурсанд, ҳар бир ўтган кунига шукрона билан яшаяпти.

Мана бир неча кунлардан сўнг Мустақиллигимизнинг 26 йиллигини нишонлаймиз. Байрам қилишга, мақтанишга арзигулик ишларимиз бор. Биргина таълим соҳасини олсак, вилоятда барча замонавий мактаблар бинолар ва жиҳозлар билан таъминланди. Дарсликлар янги стандартга мос ишлаб чиқилди. Мактабларда хорижий тилларни ўргатишга катта эътибор қаратилган. Энг муҳими ўқитувчилар савиясини ошориш мехнизларни ишлаб чиқилди. Бугунги ўқувчиларимиз компютер технологияларни пухта биладиган, замонга ҳамоҳанг фикр юрита оладиган, ҳуқуқий онгли, сиёсий билимли ёшлардир. Спортчи йигитларимизнинг ютуқлари, кечагина халқаро олимпиадада ўқувчиларимизнинг эришган ютуқлари, уларнинг шода-шода медаллари билан кириб келиши, чет давлатларда Ўзбекистон номини, байроғини баланд кўтариши, буларнинг барча-барчаси мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг, давлат раҳбарининг ёшлар сиёсатини биринчи ўринга қўйишининг натижасидир.

Бугун ҳар бир соҳага назар ташласак, барчасида ислоҳотларнинг натижасини кўрамиз. Қишлоқ хўжалиги дейсизми, соғлиқни сақлаш дейсизми, айниқса аҳолининг ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсаткичларининг ўсиш даражаси инсони қойил қолдиради. Кармана туманида яёв юрсангиз, турли туман иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотлар, хонадонлардаги ободончилик бўйича олиб борилаётган ишлар кўзингизни қувонтиради. Бу эса халқимизнинг ўтаётган кунидан, фаолиятидан, юртидан, давлатимизда юритилаётган сиёсатдан қанчалик розилигидан далолатдир. Мамлакатимизда инсон манфаатлари энг олий қадрият. Биргина ўзим мисолимда айтадиган бўлсам. Мен давлатимизда яратилган барча имкониятлардан фойдаланиб келмоқдаман.

Мен ўқтувчиман, ўқувчиларимга ҳаёт сабоқларидан дарс бераман. Ўқувчиларимнинг, уларнинг биргина “Устоз” дея меҳр ва ҳавас билан айтган сўзи дилимни қанчалик яйратиб юборишини биласизми?

Мен Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосиман, халқимнинг тинч осойишта яшаши, меҳнат қилиши учун бор кучим ва билимимни аямайман. Давлатимизда юритилаётган сиёсий жараёнда иштирок этмоқдаман. Оддий қишлоқ аёли, оддий ўқтувчининг шу мавқеда фаолият юритишни тасаввур этасизми?

Мен фермерман, фарзандларим камолини ўйлаб оилавий бизнесимни йўлга қуйганман. Фермер хўжалигимда ғалла, пахта маҳсулотларини етиштираман. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш режаси тарафдориман. Фермерлик ҳаракатининг фаол аъзосиман. Бу ишлар менга завқ ва шижоат бағишлайди.

Бугун менга ва мен каби замондошларимга шундай имкониятларни, меҳнат қилиш ва меҳнатнинг натижасидан роҳатланиш каби бахтни берган мустақилликка шукроналар айтаман. Шундай юртда яшаётганимдан, фарзандларим тинч ва осойишта ўқишга, ишга бориб келаётганидан шодман, юрак юрагимдан барча юртдошларим тилида баррала янграётган садо “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” дейман.

Гулчеҳра САТТОРОВА,
Кармана туманидаги 4 умумтаълим мактаб
директори, сенатор.

ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН! was last modified: Август 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »