Форум ишига муваффақият тилайман

24 Август, 15:25 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 154 марта кўрилди • Комментариев к записи Форум ишига муваффақият тилайман нет

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида партиямиз Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилаётган аниқроғи 25-26 август кунлари бўлиб ўтадиган сиёсий форум тўғрисида хабар Қорақалпоғистонлик партиямиз ходимларини ҳам тўлқинлантириб юборди.

Сабаби, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жорий йил 12 июль куни бўлиб ўткан видеоселектор йиғилишида биз сиёсий партиялар ходимлари олдига янги вазифаларни белгилаб берган эди.

Мана шу вазифаларнинг ижросини таъминлаш буйича партиямиз барча шаҳар, туман Кенгашлари ва депутатлик гуруҳларимиз ўз олдиларига чора-тадбирлар режаларини белгилаб олди.

Бугунги кунда барчани диққат эътибори белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва самарали ижросини таъминлашга қаратилган.

Ташкил этилаётган форум дастуридан маълумки, унинг асосий мақсади ҳам давлатимиз раҳбари томонидан, сиёсий партиялар фаолиятига оид билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлар ва устувор вазифалардан келиб чиқиб, партия ходимларининг масъулиятини янада ошириш, билимларини мустаҳкамлаш ва рағбатлартиришга қаратилган.

Форумнинг аҳамиятли томонларидан бири унда барча вилоятлар ва шаҳар, туман Кенгашлари раислари, «Аёллар» ва «Ёш адолатчилар» қанотлари вакиллари иштирок этиши, ўзаро фикр ва тажриба олмашиб, партиямиз дастурий вазифалари ижроси буйича мулоқотлар ўтказиши мўлжалланмоқда.

Форумда иштирок этадиган қорақалпоғистонлик партиямиз шаҳар ва туман Кенгашлари раислари ҳам форум доирасида ўтказиладиган сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб, ўзлари учун янги билим ва кўнликмаларга эга бўлади деб ишонч билдираман.

Форум ишига муваффақиялар тилайман.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари.

Форум ишига муваффақият тилайман was last modified: Август 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »