Фуқаролар билан мулоқотлар қизғин кечмоқда

22 Август, 18:00 • Ишчи гуруҳ, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 83 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролар билан мулоқотлар қизғин кечмоқда нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ мамлакатимизнинг барча жойларида фуқаролар билан дилдан суҳбат қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга астойдил киришишган. Ҳусусан, партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши фаоллари ҳам бу масалага чуқур эътибор қаратиб, юртдошларимизнинг қандай яшаётгани билан қизиқмоқдалар. Куни- кеча ишчи гуруҳ тумандаги “Сардорлар” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишди. Улар билан яқин-қадрдонлардан суҳбат қуришди. Яшаш шароитлари билан танишишди. Шу маҳалла фуқароси Манзура Худайберганова билан суҳбатлашганда, у икки нафар фарзандининг соғлиги ёмонлиги, уларни даволатишда моддий томондан қийналаётгани тўғрисида баён этди. Фаоллар зудлик билан “Сардорлар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Санъат Мадримов билан маслаҳатлашиб, беморларни вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига даволаш учун ётқизишди.

Манзура Худайберганова, “Сардорлар” маҳалла фуқароси:

Давлатимиз томонидан фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрликларни қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар билан бўлган суҳбатларда эшитар эдим. Мана бугун менинг ҳам дардимга шерик бўлишди. Уларнинг кўмаги билан фарзандларимни соғлигини тиклаб олдим. Ҳолимиздан хабар олиб, хонадонма-хонадон юриб элдошларимиз ҳаёти билан қизиқаётган, уларнинг ташвишларини аритиб, қанчадан-қанча одамларга қувонч бахш этаётган фаоллардан миннатдормиз. Инсон қадри улуғланган юртда яшаётганимдан бахтлиман.

Шунингдек, мулоқот жараёнида Динара Раҳманованинг ишсизликдан қийналаётгани тўғрисидаги мурожаати фаоллар томонидан эътиборга олинди ва жойнинг ўзида партиянинг фаоли Хушнудбек Қурбановнинг кўмаги билан ўзи раҳбарлик қилаётган “Хушнудбек” фермер-хўжалигига ишга қабул қилинди. Шу маҳаллада яшовчи Ҳавожон Саидова, Барно Нурметовалар янги туғилган фарзандлари учун икки ёшгача бўлган нафақа пули билан таъминлаш тўғрисидаги мурожаатлари ҳам фаолларнинг саъй ҳаракатлари билан ҳал этилди. Мурожаат қилувчиларнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, давлатимизнинг тегишли қарорларига амал қилган ҳолда, нафақа пули бериш тайинланди.

Мулоқотлар давомида шу маҳалла фуқароларининг, жумладан, Нигора Матяқубова, Санобар Эгамова, Гулчеҳра Собирова ва бошқаларнинг маҳаллада ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар маҳалла аҳолиси учун қийинчилик туғдираётгани тўғрисидаги баёни ишчи гуруҳ эътиборини тортди. Ишчи гуруҳ аъзолари бу муаммони туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал-хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Азамат Эламанов билан суҳбатлашиб, муаммони бартараф этиш чоралари кўрилишини билдиришди.

Муҳтасар айтганда, партиямиз фаоллари фуқаролар билан ҳамнафас бўлиб, уларнинг дардларига малҳам, қувончларига шерик бўлишмоқда.

 Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Фуқаролар билан мулоқотлар қизғин кечмоқда was last modified: Август 22nd, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »