Фуқаролар мурожаати партиядошларимиз эътиборида

26 Август, 17:22 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 104 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролар мурожаати партиядошларимиз эътиборида нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш партиядошларимиз фаолиятида алоҳида ўрин эгалламоқда. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўз туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ.

Партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳининг ўтган ҳафтада “Ўзбекистон-инсон қадри улуғланган юрт!” лойиҳаси доирасида Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар хонадонига ташрифи кўплаб ўксик дилларни қувончга тўлдирди. Чунки сафдошларимиз фуқаролар билан суҳбатлар чоғида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон омилига бўлган эътибор ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қонунчилик юзасидан тушунча бердилар. Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслиги, айниқса якка ёлғиз ва ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар эътироф этилди.

Ўткирбек Зокиров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўз туман кенгаши раиси:

Маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонларга кириб борганимизда фуқаролар давлатимизнинг бугунги сиёсатидан хурсандлиги, ислоҳотлар уларнинг турмуш фаровонлигини ошишига хизмат қилаётганлигини тушуниб етаётганликлари кўзга ташланмоқда. 1964 йилда туғилган фуқаро Орифжон Холматов ногиронлик нафақаси ҳисобига яшайди. Суҳбат давомида уни куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласи қийнаётгани, суюлтирилган газ баллонини ўз вақтида алмаштириш муаммо бўлаётгани аниқланди. Шу жойнинг ўзида тегишли ташкилотларга чиқилди ва фуқаронинг муаммолари ечим топди. 1990 йилда туғилган фуқаро Жасурбек Умирзақов ҳам 3-гуруҳ ногирони. У шахсий ташвишларини кўтаришдан кўра, ўзи истиқомат қилаётган кўчани таъмирлаш масаласида ёрдам сўради. Чиндан ҳам бу маҳалла аҳлини қийнаётган масала. Шу сабаб бу борада туман ҳокимлигига мурожаат қилинди ва депутатлик назорати ўрнатилди.

Адолатчиларнинг ташрифи мазкур маҳалладаги юқоридаги каби 11 та муаммони ўрганилишига ва уларнинг ечимини топиш юзасидан депутат назоратини ўрнатилишига олиб келди. Энг муҳими, янгиободликларда давлатимизга ва партиямизга бўлган ишонч ортди.

Бўзлик адолатчиларнинг хонадонларга юриши давом этмоқда.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

Фуқаролар мурожаати партиядошларимиз эътиборида was last modified: Август 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »