Хайрли ишлар бардавом бўлсин

21 Август, 10:35 • Бухоро вилояти, Мустақиллик байрами, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи Хайрли ишлар бардавом бўлсин нет

Ҳар бир қилинган иш албатта, хайрли бўлур. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги фармойишига биноан, жорий йилнинг август ойи Ўзбекистонда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август – умумхалқ хайрия ишлари куни деб эълон қилинди. Айни шу куни хайрли ишни амалга ошириш мақсадида барча саховатпеша фуқаролар қатори партиянинг Шофиркон туман Кенгаши ходимлари ҳамда партиянинг Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутатлари тумандаги “Зарчабек” МФЙда бўлиб, ушбу мақсадли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик тантаналарини “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида муносиб кутиш олиш мақсадида жойларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 19-20 август кунлари ҳам биз партия фаоллари айнан “Зарчабек” МФЙда аҳоли билан ҳамжиҳатликда ҳашар ишларига ўз ҳиссамизни қўшар экан, албатта, бундай хайрли ишда кўчалар обод, йўллар фаровон бўлди. Маҳаллалар кўркига кўрк қўшилди. Ҳар бир хонадон ободонлаштирилди. Шунингдек, дарахтлар оқланди. Кўчатлар экилди. Маҳалла фуқаролар йиғини янада ободонлаштирилди.

Хайрли ишлар халқ фаровонлиги ҳамда юрт ободлиги йўлида хизмат қилар экан, биз партия ходимлари доим ана шу эзгу ишлар йўлида ҳамжиҳат бўлайлик!

Зулфия Ашурова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Шофиркон туман Кенгаши раиси

Хайрли ишлар бардавом бўлсин was last modified: Август 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »