Хоразмлик ёшларнинг байрамолди кайфияти

24 Август, 18:52 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмлик ёшларнинг байрамолди кайфияти нет

Куни кеча Урганч шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Урганч шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши мажлислар залида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Бебаҳо неъмат саодати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоятдаги таниқли ижодкор шоирлар, иқтидорли ёшлар, Урганч шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, партия хайрихоҳлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдиришдан иборат.

Тўхтажон Ибадуллаева, Урганч шаҳар 10-сонли маҳалла маслаҳатчиси, партия фаоли:

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 июнда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорини юртдошларимиз катта кўтаринкилик билан кутиб олгани ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда юз бераётган туб ўзгаришлар, янгиланишлар жадал суръатлар билан давом этаётгани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалардан руҳландик.

Гулҳаё Исмоилова, “Адолат жилғалари” истеъдодлар клуби аъзоси:

Шу кунларда мен учун ҳаётимда унитилмас дақиқлар кечмоқда. Воҳамиздаги Истиқлолимизни 26 йиллигини муносиб кутиб олиш борасидаги тадбирларда бошловчилик қилаётган бўлсам, бугунги тадбирда бир неча йиллардан буён орзу қилганим — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзоликка қабул қилиндим. Фаҳр-ифтиҳор билан партиянинг аъзолик билетига эга бўлдим ва кўкрак нишонини кўксимга тақдим. Келгусида партиянинг дастурий-ғояларини амалга ошириш орқали юртим келажаги учун хизмат қиламан.

Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олишда партиянинг ўрни”, “Бебаҳо неъмат саодати”, “Ёшларни Истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда бирдек масъулмиз” мавзуларидаги маърузалар тингланди.

Шоир ва драматург, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, партиянинг хайрихоҳи Қурбон Муҳаммадризо, шоира Марям Бегимова ҳамда “Адолат жилғалари” истеъдодлар клуби фаол аъзоларининг “Ватан”, “Она диёрим”, “Ўзбекистоним” каби ижод намуналари иштирокчиларга байрамона кайфият бахш этди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Хоразмлик ёшларнинг байрамолди кайфияти was last modified: Август 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »