Хоразмнинг адолатчи қайноналари беллашди

16 Август, 17:22 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 158 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмнинг адолатчи қайноналари беллашди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатамизнинг барча ҳудудларида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Бугун воҳамизда ҳам, 2-сонли Болалар мусиқа мактабида танловнинг вилоят босқичи кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

Танловни вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайёра Абдикаримова кириш сўзи билан очиб берди ва давлатимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган чуқур эътибор, кенг имкониятлар тўғрисида таъкидлаб, партиянинг ташаббускор ишларига омад тилади.

Шунингдек, партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови 3 та шартдан иборат бўлиб, 1-шарт – ўзи ва оиласи ҳақида қисқача таништирув, 2-шарт – оилада фарзанд тарбияси ҳамда охирги шарт эса Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастури ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қонунчилигидан хабардорлиги юзасидан беллашув бўлиб ўтди.

Норжон опа Пирназарова, кўрик-танлов иштирокчиси:

Танловга тайёргарлик жараёнида ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқарашимиз мустаҳкамланди. Оила ва жамиятдаги бурч ва вазифаларимизни янада мустаҳкамлаб олдик. Бугунги қизғин беллашув фақат ғолибни аниқлашдан иборат бўлмади. Ваҳоланки, партиянинг сафига янги фаол аёлларни бирлаштириш мақсад қилиб олинган эди.

Муяссар Машарипова, ҳакамлар ҳайъати раиси:

Иштирокчиларнинг қобилиятларини баҳолаб бориш жуда қийин кечди. Бир-биридан доно, зукко, тиниб-тинчимас қайноналарни танлов шартларини бажаришдаги маҳоратларини тўхтата олмадик. Уларнинг мавзуга доир ривоятлари ҳар бир иштирокчини юртга, инсонларга бўлган меҳр муҳаббатини, қадриятларимизга бўлган ҳурматини янада оширишга хизмат қилди. Иштирокчиларнинг оилада адолатли қайнона, меҳрибон она, жасоратли аёл экани икки соат давом этган беллашувда яққол намоён бўлди. Аёлларимиз ўта зийрак, билимли, маърифатлидир.

Ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянган ҳолда барча иштирокчиларни адолатли баҳолаб, ўзининг ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, зийраклилиги, ҳар бир шартни бажаришда доим илдамлилиги билан алоҳида эътиборга эга бўлган партиянинг Гурлан туман Кенгашидан иштирок этган Қурбоной Холбоева биринчи ўринга лойиқ деб топилди ҳамда республика босқичига йўлланма олди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Хоразмнинг адолатчи қайноналари беллашди was last modified: Август 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »