Инсон манфаатлари ва юрт тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилайлик

6 Август, 16:44 • Пленум, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон манфаатлари ва юрт тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилайлик нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда партия фаоллари, шаҳар Кенгаши депутатлари, БПТ раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленум кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш масаласи муҳокама этилди.

Пленумда шаҳар Кенгаши раиси Д.Ҳасанова Юртбошимиз томонидан партиямиз фаолияти ҳақида билдирилган танқидий фикрлар қанчалик аччиқ бўлмасин, барчаси ҳақиқат эканлиги, барча партия фаолларидан янада ташаббускор ва изланувчанликни талаб қиладиган, сиёсий кучнинг ҳар бир фаолини ўйлантирадиган бундай ҳолатлардан тегишли хулоса чиқаришимиз лозимлиги, бунинг учун, фаолиятимизнинг барча йўналишларини танқидий таҳлил асосида тубдан қайта кўриб чиқишимиз, Президентимизнинг маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарурлиги эътироф этилди.

Албатта, партия шаҳар Кенгашининг бугунги фаолиятини қониқарли деб айтолмаймиз. Бугунги кунда тиббиёт ва таълим тизимида кўплаб муаммолар бўлсада, уларни аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича етарли ташаббуслар кўрсата олмадик. Хусусан, жорий йилнинг апрел-май ойларда ҳар бир шаҳардаги 10 та умумтаълим мактаблари ва 5 та макатбгача таълим муассасаларидаги синфларда ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизмат, мажбурий дори-дармон воситалари билан таъминланганлиги, “Манту” синамаси ва бошқа эмлашлар ҳолати шунингдек, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари ва архив иши тўғрисидаги қонуннинг ижроси билан боғлиқ ишлар партия фаоллари таркибидан тузилган ишчи гуруҳлар иштирокида жамоатчилик назорати тартибида ўрганилган бўлсада, ечимини кутаётган муаммолар бисёр бўлишига қарамай ушбу партиямиз дастурий мақсадлари билан боғлиқ масалаларни тегишли ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари билан муҳокама қилиб, уларнинг ҳисоботларини тинглаб, ижобий қарорлар қабул қилинишида оқсоқликка йўл қўйилгани ҳам айни ҳақиқат. Қачонки биз, сайловолди дастуримиздаги эзгу мақсад ва ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда жонбозлик кўрсатиб, амалий ишларимиз сафини кенгайтирсакгина сайловларда берган ваъдамизни бажарган бўламиз.

Сабоҳат Негматова, шаҳар Кенгаши депутати:

Давлатимиз раҳбарининг маърузаларидан келиб чиқиб, бир сўз билан айтадиган бўлсак, бизнинг бугунги кундаги асосий вазифамиз берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, давлатимиз ривожи, аҳоли фаровонлиги, юрт ободлиги, оиламиз тўкислиги ва тўкинлиги учун ҳаракат қилиш, маҳалламиз ички йўллари ҳолатини сақлаш, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишида ижтимоий назоратни кўсайтириш, кўчамиз, маҳалламиз ободонлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш, бу борада асосий ташаббускор бўлишдан иборат деб ўйлайман.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, партия шаҳар Кенгашининг олдида турган истиқболдаги чора-тадбирлар ижросини сифатли ва намунали тарзда бажариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Инсон манфаатлари ва юрт тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилайлик was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »