Интернет маданияти

15 Август, 14:33 • Навоий вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 109 марта кўрилди • Комментариев к записи Интернет маданияти нет

Интернетнинг имкониятлари тобора кенгайиб бораётган бир пайтда барчамиз ундан турли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланмоқдамиз. Кимдир юртимизда ва дунё ҳамжамиятида рўй бераётган воқеа ҳодисалардан хабардор бўлиш, вақтни ўтказиш мақсадида фойдаланса, кимлардир бузғунчилик ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланмоқда. Партиянинг Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан ёшларимиз ўртасида Интернетдан қандай қилиб тўғри фойдаланиш борасида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири шаҳримизда жойлашган 18-мактабда “Интернет маъданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир” мавзусида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизилтепа туман Кенгаши раиси Мунира Эшмуродова ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда интернетнинг қулайликлари, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ўз фаолиятини олиб бораётган террористик гуруҳлар орқали амалга оширилаётган қўпорувчилик ишлари, унинг оқибатлари, мақсад-вазифалари, юртимизда диний экстремизм ва терроризмга қарши олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида сўз юритилди.

Бугун дунёнинг деярли барча мамлакатларига глобаллашув жараёни ниқоби остида бузғунчилик ва ахлоқсизликни тарғиб қилаётган турли ахборотлар кириб келмоқда. Бу жараёнда турли экстремистик гуруҳлар ўз олдига бошқа халқларнинг маънавияти, маъданияти, турмуш тарзи, хаттоки дунёқарашини ўзгартириш мақсадида айнан ёшлар қатламини ўз ҳаракатларининг объектига айлантиришни мақсад қиладилар.

Бугунги кунда ёшларимизнинг турли диний экстремистик оқимларга кириб кетаётганлигининг асосий сабабларидан бири интернет маданиятидан тўғри фойдаланишни билмаслик эмасмикан? Биз бу билан кимнидир айблаш ёки интернетга киришни тақиқлаш лозим деган фикрдан йироқмиз. Фақатгина барчамиз интернет маданиятига жиддий эътибор беришимиз керак!

 

Садоқат ШАМСИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

 

Интернет маданияти was last modified: Август 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »