Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир

23 Август, 15:47 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Навоий вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизилтепа туман Кенгаши ва “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Бугунги глабаллашув даврида интернетнинг ҳаётимизга тобора чуқур кириб келаётганлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мунира Эшмуродова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизилтепа туман Кенгаши раиси:

ХХI асрнинг ахборот асри сифатида намоён бўлиши ва бунга ҳамоҳанг тарзда турли кўринишларда: гоҳ ошкора, гоҳ яширин ҳолатдаги ғоявий ҳамда ахборот хуружларининг чегара билмас хусусиятга эга эканлиги, бундай хуружларнинг тинч-осуда ҳаётимиз, инсоният тараққиёти учун ўта хавфли эканлиги фуқароларимизда, ёш авлодда информацион иммунитетни, ахборот маданиятини, айниқса, Интернет-маданиятни шакллантириш кераклигини, бу масалага алоҳида эьтибор қаратиш зарурлигини тақозо этмоқда. Интернет-маданияти деганда, ижтимоий онгга салбий таъсир этувчи, жумладан, амалдаги давлат тузумига қарши қаратилган нохолис характердаги, диний-экстремистик, террористик ва бошқа мазмундаги ахборотларни тарқатувчи сайтлардан фойдаланилишнинг онгли равишда чекланилиши тушинилади. Тўғри, инсоният тафаккурининг маҳсули бўлган техника ютуқларидан фойдаланиш жараёнида бу имкониятларнинг ижобий томонларини кўришга ҳаракат қилишимиз керак. Зеро, интернетнинг юзага келиши турмушимизнинг кўплаб жабҳаларига енгиллик олиб кирди. Кунлаб вақт сарфлайдиган ишимизни бир неча дақиқа ичида бажариш имконини яратди. Бироқ, интернетнинг имкониятларидан қабиҳ ниятда фойдаланаётганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундай қалтис вазиятда биз ёшларимизни глобал тармоқ орқали бўлаётган хуружлардан сақлашимиз керак.

Шунингдек, тадбирда бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкинлиги, шу боис ота-оналар, устоз ва мураббийлар таълим – тарбия бериш жараёнида ёшларга фикр ва билим ўртасидаги фарқни тушунтириши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир was last modified: Август 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »