Ишлар танқидий таҳлил қилинди

17 Август, 18:01 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 129 марта кўрилди • Комментариев к записи Ишлар танқидий таҳлил қилинди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасидан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” СДП олдида турган долзарб вазифалар жорий йил 9 август куни Тошкент шаҳрида ҳудудлараро видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VIII Пленумида кенг муҳокама қилинди.

Нилуфар Акрамова халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Тайлоқ туман Кенгаши раиси:

Барчамизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб бурилишлар ясайдиган фикрлар ўртага ташланди. Бу ўз ўзидан биз партия фаолларидан ўз фаолиятимизни танқидий равишда кўриб чиқиб, Юртбошимиз томонидан кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш йўлида фаолликни оширишга ундамоқда. Пленумда Сиёсий Кенгаш раиси Н.Умаров томонидан давлатимиз раҳбарининг маърузаларидан келиб чиқиб, “Адолат” СДП олдида турган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдилар. Эндиги галда биз депутатларнинг, сиёсий куч фаолларининг устувор вазифамиз, сайловларда электоратимизга берган ваъдаларимизни унутмаган ҳолда, уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган таклиф ва ташаббуслар билан чиқишимиз, сайловолди дастуримизнинг бажарилиши бўйича танқидий таҳлил олиб бориб ижросини таъминлашда қатъият ва изчилликни оширишимиз зарур.

Ведиоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирдан сўнг студияда бўлган Самарқанд вилоят Кенгашининг иштирокчилари Пленум кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли хулосалар чиқарилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашилди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ишлар танқидий таҳлил қилинди was last modified: Август 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »