Қишлоқ ҳудудларида сиёсий ўқув

10 Август, 12:06 • Сиёсий ўқув, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 140 марта кўрилди • Комментариев к записи Қишлоқ ҳудудларида сиёсий ўқув нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Мирзаобод тумани Кенгаши ташаббуси билан «Нурафшон» маҳалласида сиёсий-ўқув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Юртимиз бош Қомуси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида “Асосий масала – қонунларнинг мазмун моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир”, — дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Бугунги кунда мамлакатда қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантиришда давлат органлари билан бир қаторда, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари, хусусан, сиёсий партияларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Бу борада жойларда партиянинг “Сиёсий – ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида мамлакатда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун – моҳиятини кенг аҳоли орасида тарғиб қилиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий ҳуқуқий ўқувлар ташкил қилинмоқда.

Мирзаобод тумани Нурафшон маҳалласи аҳолиси билан ташкил қилинган учрашувда ҳам дастлаб Юртбошимизнинг 2017 йил 2 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектори, 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашуви ва 4 август куни жорий йилги Инвестиция дастурига киритилган йирик ва муҳим аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва йил якуни бўйича кутилаётган натижалар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Андижон вилояти ва пойтахтимизнинг Чилонзор туманига ташрифлари чоғида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, шу кунларда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳафта давомида мамлакатимиз ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида атрофлича ахборот бериб ўтилди.

Шу куннинг ўзида маҳаллада депутатнинг округдаги сайловчилари билан учрашуви ҳам ташкил этилди. Унда округдан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Алтмишева ҳамда партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари С.Элмуродов аҳолини ўйлантираётган қатор муаммолар ва улар томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан берган таклифлари бўйича мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Ш.ШОЙЗОҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Мирзаобод туман Кенгаши раиси.

Қишлоқ ҳудудларида сиёсий ўқув was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »