Ислоҳотлардан четда қолмайлик

6 Август, 16:38 • Депутат минбари, Муносабат, Навоий вилояти, Янгиликлар • 115 марта кўрилди • Комментариев к записи Ислоҳотлардан четда қолмайлик нет

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллигини нишонлаётган ушбу шукуҳли кунларда халқимиз ҳақиқий бунёдкорлик руҳида яшамоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган янги қарорлар, фармонлар ва бошқа ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар мамлакатимиз ҳаётини, халқимиз фаровонлигини кундан-кунга яхшиланишига ҳисса қўшмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги Учтепа туманида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш жараёнида тумандаги 78-сонли умумтаълим мактабида таълим тизимига ўзгартириш киритиш, хусусан ўқувчиларни 10-11 синфларда ўқитиш тизимини жорий қилиш бўйича таклифи, ушбу таклиф бўйича айни пайтда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кўриб, тўғриси ушбу таклиф асосли эканлигига иқрор бўлдим.

Кўп йиллар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги фаолиятим даврида касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг дарсларга қатнашиши давоматини пастлиги жуда кўп салбий иллатларга асос бўлганлигига шоҳид бўлдим.

Биринчидан, мен ишлаган туманнинг энг чекка Олтинсой ҳудудида аҳоли яшаш пунктлари бир-биридан узоқ, тарқоқ жойлашганлиги, айрим ҳудудларга жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш учун шароит йўқлиги давоматга жиддий таъсир қилса, иккинчидан, ота-оналарнинг эътиборсизлиги, таъбир жоиз бўлса йўл ҳақи учун маблағ масаласи ҳам ўқувчиларни дарсларга тўлиқ иштирок этишига салбий таъсир қилди.

Ўқувчилар ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам фарзанди мактабни 9-синфини битирдими – бўлди, энди у “катта одам” бўлди деб ҳисоблашлари турли нохуш воқеаларга сабаб бўлди. Айниқса коллежда 1-2 курсларда таҳсил олаётган қизларни турмушга бериш ҳолатлари барчамизни бирдек ташвишга солди. Ҳали 16-17 ёшли қизлар ҳаётга ҳар томонлама тайёр бўлмасдан туриб оилалик, фарзандлик бўлиши, уларни ва ўқишни баравар олиб боришга кучи ҳам имконияти ҳам етмаслиги қизлар ўртасида ўз ҳаётидан норози бўлиш ҳолатларини юзага келтирди.

Йигитлар ҳам мактабни тугатганлиги (аслида бор-йўғи 16 ёш) ни ҳис қилиб яқин ва узоқ хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетиш ҳоллари ўзларига, давлатга ва жамиятга оғир оқибатларни олиб келганлиги сир эмас. Фикримизни турли экстремистик оқимларга кириб кетган юртдошларимизни асосий қисмини ёшлар ташкил этиши, шунингдек, уларнинг “зуваласи” хорижда пишиб етилганлигини фактлар исботламоқда. Санайверсак бундай салбий иллатларнинг боши айни ўтиш ёшидлаги фарзандларимизни ота-онадан узоқроқда бўлиши эканлигини англаймиз. Бугун ёшларимизни ўзлари ўқиган мактабда 10-11 синфларда ўқиб вояга етишлари, ишонамизки юқоридаги салбий иллатларни олдини олади.

Давлатимиз раҳбари кейинги ўтказилган барча йиғилишлар ва учрашувларда бу масала бўйича ўзларининг тўғри, тажрибага асосланган талабларини қўймоқдалар. Энди 9-синф битирувчиси ҳоҳласа 10-синфда, ҳоҳласа касб-ҳунар таълимида ўқишларини давом эттиришлари мумкин. Умумтаълим мактабини тугатган ёшларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш курсларини ташкил қилиниши каби масалалар фарзандларимизни эртага меҳнат бозорида ҳам ўз ўрнини топишларига шароит ва имкониятларни яратилишини кўзда тутади.

Тўғри, бу масалалар бирданига, ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Бунинг учун ҳар бир ота-она, ўқувчи, таълим муассасалари билан биргаликда жамоатчилик назорати ҳам талаб этилади. Биз депутатлар ҳам ўзимиз сайланган ҳудудда ёшларни тўғри таълим ва тарбия олишларига масъул эканлигимизни ҳис қилган ҳолда умумтаълим мактаблари масъуллари билан ота-оналарга, кенг жамоатчиликка ушбу масала бўйича тўғри тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак.

 

М.ЭШНИЁЗОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати.

Ислоҳотлардан четда қолмайлик was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »