Ислоҳотларнинг асосий ижрочиси бўлайлик

17 Август, 09:02 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи Ислоҳотларнинг асосий ижрочиси бўлайлик нет

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 июль кунида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекитон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида маъруза қилиб, партиялар фаолиятига танқидий ёндашиб, мавжуд муаммоларнинг борлиги ҳамда уларни бартараф этиш борасида тўхталиб ўтдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан учрашувда сиёсий партиялар сайловчиларга берган ваъдаларини ўз вақтида бажармаётганлиги, сайловолди дастурдан келиб чиққан ҳолда фаолиятига ижобий ёндашмаётганлигини танқид остига олинар экан, биз партия ходимлари бунга жуда катта эътибор қаратишимиз, сайловчилар олдидаги масъулиятли вазифаларимизни  англашимиз шарт.

Тўғри, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият олиб боради, айни шу фаолиятдан келиб чиққан ҳолда ўз амалий ҳаракатларимизга эътиборли бўлишимиз жуда муҳим. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида, илм-фан ривожида, фуқароларни дори-дармон воситалари билан таъминлаш бўйича ўзимизнинг ташаббусларимиз билан чиқмаётганликларимиз, фикр ҳамда мулоҳазаларимизни билдирамаётганликларимиз албатта ўз ишимизга сусткашлик, масъулиятсизликни билдиради. Ҳар бир тилга олинган хато ва камчилик бизга жуда катта маъулиятни юклайди. Хусусан, партия аъзоларини йиғишда сунъийликка йўл қўймаслик, сайловолди дастурдан келиб чиққан ҳолда вазифаларни амалга ошириш, ёшлар билан ишлаш масаласига эътиборли бўлиш, уюшмаган ёшлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, ударнинг олдини олишга эътибор қаратиш зарурлиги доим фаолиятимизнинг бош мезонига айланиши керак.

Биз қачон сиёсий кучимизни кўрсата оламиз, қачонки замон билан ҳамнафас яшаб, унинг талабларига жавоб берсаккина. Шундагина фуқароларнинг муаммоларини ечишда ҳиссамизни кўшган бўламиз.

Шавкат Мирзиёев депутатлар фаолиятига ҳам жуда катта эътибор қаратдилар. Уларни сайловчилар билан учрашувлари, депутатлик гуруҳларининг таъсири мутлақо сезилмаётганлиги, партиядан баъзиларининг батамом узилиб қолганликлари танқид остига олинар экан, албатта, бунга жуда катта эътибор қаратиш зарурлиги, шунигндек, ўз вазифасини бажармаётган депутат тегишли сиёсий партия таклифи асосида депутатликдан чақириб олиш бўйича қонунчиликка ўзгартиш киритиш лозимлиги вазифалари белгиланди.

Шунингдек, яхши ишлаётган, фаол, жонкуяр туман Кенгаши депутатлари кейинчалик вилоят депутати, вилоят депутатлари эса Олий Мажлис аъзоси бўлишига эришишиши зарурлиги ҳам айтилди. Сиёсий партиялар биринчи навбатда ана шундай депутатларни кадрлар захирасига киритиши мақсадга мувофиқ эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Партия фаолиятига берилган эътибор, танқидий ёндашув биз партия ходимларига жуда катта масъулиятни юклайди. Шундай экан, ислоҳотларнинг асосий иштирокчисига айланишимиз, ўз ташаббус ва таклифларимиз билан фаол бўлишимиз жуда муҳим. Ҳар қандай ислоҳот ва ташаббус фаолиятимизнинг асосий бўғини бўлсин!

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши раиси в.б.

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати.

Ислоҳотларнинг асосий ижрочиси бўлайлик was last modified: Август 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »