ИНТЕРНЕТ НАЗОРАТИ

Ижтимоий тармоқлар устидан назоратни ким олиб боради?

22 Август, 12:24 • Янгиликлар • 82 марта кўрилди • Комментариев к записи Ижтимоий тармоқлар устидан назоратни ким олиб боради? нет

Бугунги кунда ахборот технологиялари кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий тамоқлар яқинларимиз, узоқ-яқиндаги дўстларимиз, танишларимиз билан мулоқот қилишнинг энг қулай воситасига айланган. Шунингдек, мазкур тармоқларда одамларнинг қизиқишлари, маданий ҳордиқ чиқаришлари, ўзаро фикр алмашишлари учун миллионлаб турли гуруҳлар, саҳифалар мавжуд.

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлард ўзбек тилидаги турли гуруҳлар сони ҳам жадал ўсиб бормоқда. Аслида, ижтимоий тармоқларда ўз тилимиздаги саҳифа ва гуруҳларнинг кўпайиб бораётгани қувонарли, албатта. Аммо уларда берилаётган материаллар, ўртага ташланаётган масалалар, билдирилаётган постларнинг фойдаланувчилар онгига бўлган таъсирини ким назорат қилиб боради деган саволнинг кейинги вақтларда долзарблиги тобора ортиб бормоқда. Турли ёшдаги фойдаланувчилар томонидан очилган, маълум даражада ўз аудиториясига эга бўлган ҳар хил саҳифаларда эълон қилинаётган баъзи материаллар ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатибгина қолмасдан, гуруҳ фойдаланувчилари ўртасида турли баҳс-мунозараларга ҳатто, жанжаллар юзага келишига, бир-бирини ҳақорат қилишга, одамларлар орасида айирмачилик кайфиятини уйғотишга сабаб бўлаётгани ташвишланарлидир. Масалан, Facebook ижтимоий тармоғидаги Prikol.uz саҳифаси томонидан эълон қилинган қуйидаги материалда ҳам ана шундай салбий ҳолатга сабаб бўлувчи расм жойлаштирилган:

1-fakt

Ушбу материал тармоққа жойлаштирилгач, орадан кўп вақт ўтмай бирин-кетин фойдаланувчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди:

2-fakt

Яна бир шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик:

3-fakt

Ушбу материал ҳам яна фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди:

4-fakt

Кўриб турганингиздек, фойдаланувчилар ўртасида норозилик кайфиятини уйғотган шу каби материаллар фуқароларимиз ўртасида ўзаро низо чиқариб, гуруҳбозлик, тарафкашлик каби нохуш ҳолатларни юзага чиқармоқда.

Интернет сайтларида берилаётган материалларнинг қонунчиликка нечоғлик тўғри келиши тегишли давлат органлари томонидан назорат қилиб борилади. Аммо миллионлаб фойдаланувчиларга эга бўлган ижтимоий тармоқлардаги бу каби саҳифа ва гуруҳларда берилаётган материаллар, уларга қолдирилаётган турли изоҳлар устидан кимдир назоратни амалга оширармикин? Агар йўқ бўлса, уни жорий қилиш вақти келмадимикин?

Ахир биз ахборот асрида яшаяпмизку. Бугун турли фикрлар, қарашлар ва мафкуралар майдонига айланган Интернетдаги бундай тармоқларнинг одамлар ўртасида ўзаро низо чиқаришига йўл қўймаслик жуда зарур.

 

Али Қосимов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати

Ахборот технологиялари бўйича мутахассиси

Ижтимоий тармоқлар устидан назоратни ким олиб боради? was last modified: Август 22nd, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »