Кадрлар салоҳиятига юксак эътибор

3 Август, 11:04 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 138 марта кўрилди • Комментариев к записи Кадрлар салоҳиятига юксак эътибор нет

Бугунги кунда мамлакатимизда кадрлар масаласига жуда катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Хусусан, ҳар қандай талабга жавоб берадиган кадр ўзининг фаолиятига ҳам эътиборли бўлади. Шубҳасиз, бу энг долзарб ва муҳим вазифалардан саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 27 июль санасида “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан танишар эканман, унда кадрлар масаласига катта эътибор қаратиш, талаб даражасига жавоб берадиган олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга шароитлар яратиш мақсадида билдирилган таклифлар соҳа ривожига жуда катта хизмат қилади.

Шунингдек, ҳужжатда қатор камчиликлар, жумладан, замон талабига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ихтисослиги бўйича иқтисодий соҳалар ва тармоқлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, уларни шакллантириш, мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда ишга жойлаштириш каби масалалар ўз ечимини тўлалигича топмаётганлиги қайд этилар экан, уларни бартараф этишда берилган таклифлар соҳани янада ривожланишида асос бўлади, албатта.

Олий малакали кадрларнинг тизимли тайёрланмаслиги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятининг пасайишига олиб келмоқда. Тўғри, бу соҳада ютуқларнинг қўлга киритилишида тўсиқлик кўрсатиши мумкин. Айни шу мақсадда, яъни кадрлар тайёрлаш масаласи бўйича муаммоларнинг олдини олиш, республика олий таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлашнинг моҳиятини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, соҳаларда қўлга киритилган ютуқлардан келиб чиққан ҳолда тубдан такомиллаштириш ва шакллантириш мақсадида қатор вазифалар белгилаб берилди. Хусусан,  иқтидорли ёш педагоглар, докторантларни етакчи хорижий таълим муассасига тажриба орттиришга юбориш, махсус стипендиялар жорий этиш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, ўқитишнинг замонавий шаклларини, методларини жорий этиш, адабиётлар билан таъминлаш, инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини ташкил этиб, ривожлантириш чораларини кўриш сингари белгилаб қўйилган вазифалар кадрларнинг салоҳиятини янада оширишга ҳамда мамлакат тараққиётининг ривожланиши учун хизмат қилади.

Ҳар қандай соҳада ўзгариш кузатилса, кадрлар малакаси ҳам шаклланади. Қабул қилинган ушбу қарорда ҳам бунга катта эътибор қаратилган.

Таъкидлаш ўринлики, кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида қўйилган талабларнинг барчаси уларнинг етук мутахассис бўлиб шаклланишида асос бўлади, албатта.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор ва фармон мамлакат тараққиёти йўлида хизмат қилиб келар экан, бу барча соҳаларнинг ривожланишида асосий механизм вазифасини ўтаб келади. Ушбу қарорда ҳам кадрлар салоҳиятига эътибор қаратилиши ҳар қандай соҳада уларнинг малакасини янада ошишига ҳамда тармоқлар иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

Нодира ХОЛОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати.

Кадрлар салоҳиятига юксак эътибор was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »