Каттақўрғон: “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юқори кайфиятда ўтказилди

8 Август, 10:47 • Кўрик-танлов, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 222 марта кўрилди • Комментариев к записи Каттақўрғон: “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юқори кайфиятда ўтказилди нет

Очиқ эътироф этиш лозимки, партиявий фаолиятда амалий ёки тарғибот ишининг катта-кичиги бўлмайди. Ҳамма гап дилдаги гапни, ният – муддаони оммага етказишда, оилаларда ўзаро ишонч, самимиятга асосланган соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда, меҳр оқибат, ҳалоллик, покизалик, саранжом саришталик сингари инсоний фазилатларни тарғиб этишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши яна бир муҳим мавзуга мурожаат қилиб кўпдан-кўп партиядошларимиз, электорат вакилларининг, оддий фуқароларнинг самимий олқиш – эътирофига сазовор бўлди. Аниқроқ қилиб айтганда шаҳар партия Кенгаши ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамғармаси шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови маҳалла ва оилаларда олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг мазмунини янада бойитди.

Танловда шаҳардаги 32 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи энг намунали оила вакиллари иштирок этиб белгиланган шартларга кўра ўзларининг маҳалладошларига ибрат қилиб кўрсатгулик хислатларини, билимдонликларини, ташаббус-у тадбиркорликларини, миллий қадрятларини қай даражада пухта ўзлаштирганликларини, аёл кишини жамиятдаги ўрнини қандай идрок этганликларини намойиш этдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, танловда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари қатнашиб барча иштирокчиларни жамият ҳаётидаги маънавий-тарбиявий ишларда янада фаол бўлишга, ёшларни оммавий маданиятнинг зарарли таъсирига тушиб қолмасликлари учун уларни миллий қадрятларимиз рухида тарбиялашга даъват этдилар.

Танлов айни шу мақсадларни ўзида мужассамлаштиргани билан кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Каттақўрғон шаҳрининг Ноқис маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси, партиядошимиз Муаттар Тешаева ҳакамлар ҳайъатининг барча шартларини аъло даражада уддалаб, “Адолатли қайнона” бош совринига сазовор бўлди. «Кўнжипай» маҳалласидан Рухсора Оллоёрова, «Зарифобод» маҳалласидан Хосият Рахмонова, «Миёнкол» маҳалласидан Адолат Назарова, «Ҳайдарчаман» маҳалласидан Мавжуда Иззатуллаева танлов номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

Танловнинг барча ғолибларга “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг махсус диплом ва қиматбаҳо совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Каттақўрғон: “Адолатли қайнона” кўрик-танлови юқори кайфиятда ўтказилди was last modified: Август 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »