Келинларим менга қайнона унвонини берди

14 Август, 19:37 • Аёллар қаноти, Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Келинларим менга қайнона унвонини берди нет

Адолат бор жойда ҳар бир қилинган иш ўз унумига эга бўлади. Мен Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол аъзосиман. Аъзо бўлганимдан сўнг партиянинг сайловолди дастури билан танишдим. Дастурда партия “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун”, “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг” тамойилларига амал қилган ҳолда мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларида фаол иштирок этиши, аҳолининг кенг қатламлари орасида обрўъ-эътиборга, мамлакат сиёсий майдонида ўзининг қиёфасига эга бўлишига ҳаракат қилиши менга жуда катта ишонч ва амалий кўникмаларни берди.

Партия томонидан жуда кўп тадбирлар, кўрик-танловлар ташкил қилинмоқда. “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг ўтказилиши тўғрисидаги эълонни эшитганимдан сўнг унга қатнашиш истаги пайдо бўлди. Партиянинг Бухоро туман Кенгаши ходими билан боғланиб, албатта, бу кўрик-танловда қатнашишимни ҳамда ғолибликни қўлга киритишимни маълум қилдим. Холис ният албатта, амалга ошар экан. Мана, нафақат туман, балки вилоят босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритдим.

Қайнона – бу унвон, аввало, барча аёлларимизга насиб қилсин. Менинг икки келиним бор. Шу келинларим менга қайнона унвонини берди. Оилада қайнона унвоним бўлса-да, икки келинимга ҳудди қизимдек муносабатда бўлиб, ҳаётнинг паст-у баландини ўргатиб, рўзғор ишларининг нозик қирраларини кўрсатиб келяпман. Адолат мезонига риоя этиш ҳар бир қайнонанинг вазифасидир. Оилада ана шунга амал қилиб яшамоқдамиз.

Мен кўрик-танловнинг туман босқичида қатнашиб ғолиб бўлдим. Аввало берилган шартларни бажаришда Низомда белгиланган вазифаларга эътибор қаратдим. Шунингдек, вилоят босқичида қатнашишим менга янада куч ва ғайрат бағишлади. Аввало сиёсий билимим шаклланди. Партиянинг бошқа туман ва шаҳар Кенгашларида ғолиб бўлган қайноналар билан фикр алмашдим. Билганларимни ўртоқлашдим. Билмаганларимни ўргандим. Умуман, бу кўрик-танлов партия фаолиятига мени янада яқинлаштирди.

Оилавий тарбияда адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларнинг олдини олиш қайнонларнинг энг асосий вазифаларидир. Биз барча қайноналар ана шу вазифаларни ўз вақтида амалга оширсаккина оилаларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшган бўламиз.

Раъно ҲАМРОЕВА,

“Адолатли қайнона” кўрик-танловининг
вилоят босқичи ғолибаси.

Келинларим менга қайнона унвонини берди was last modified: Август 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »