Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий пойдевори мустаҳкамланади

12 Август, 12:52 • Янгиликлар • 111 марта кўрилди • Комментариев к записи Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий пойдевори мустаҳкамланади нет

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси бўйича тушунтиришлар.

Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида, илғор хорижий тажриба, шунингдек “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунқоидаларини инобатга олиган ҳолда, Бош прокуратура томонидан бошқа органлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар, Молия ва Адлия вазирликлари,  Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.

Қонун лойиҳаси ФуқароликЕрСолиқБюджет кодекслари, “Таълим тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Жумладан:

  • Фуқаролик кодексининг 12-моддасига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар, ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ёхуд манфаатдор шахснинг аризаси бўйича суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақидаги Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган норма билан тўлдирилмоқда;
  • “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан кўрсатилган Қонуннинг 26-моддасига мувофиқлаштирилмоқда;
  • “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 2124-моддалари қоидалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни назарда тутадиган нормалар билан тўлдирилмоқда;
  • Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун қоидалари, уларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этишига доир масалаларни назарда тутадиган нормалар билан тўлдирилмоқда;
  • Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, Ер кодексининг 1-моддаси, Солиқ кодексининг 1-моддаси, Бюджет кодексининг 1170179-моддалари  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 5-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва олдини олишга доир нормалар билан тўлдирилмоқда;
  • “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси коррупцияга боғлиқ воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига оид маълумотларга киришини назарда тутадиган норма билан тўлдириш йўли билан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқлаштирилмоқда;
  • “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини мувофиқлаштиришга оид тегишли  ўзгартиш ва қўшимчалар таклиф қилинмоқда.

norma.uz

Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий пойдевори мустаҳкамланади was last modified: Август 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »