Кун тартиби: партия фаолиятини жонлантириш

1 Август, 16:25 • Пленум, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Кун тартиби: партия фаолиятини жонлантириш нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгашининг Сирдарё, Сардоба, Боёвут туманлари ҳамда Гулистон, Янгиер шаҳар партия кенгашларининг чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш юзасидан партия фаоллари томонидан куни кеча ўтказилган Пленумда кенг муҳокама этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда.

Вакиллик органлари, хусусан халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари, сиёсий партияларнинг жойлардаги кенгашлари, депутатлик гуруҳлари аъзолари ўз ваколатларини тўлиқ ва самарали амалга оширмаганлиги июль ойида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилган эди.

Пленумда ҳудудда аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, бу борада тиббиёт ходимларининг масъулиятини ошириш, жавобгарлигини таъминлаш ёшларга оид давлат сиёсатини тўлиқ ва самарали амалга ошириш борасида ҳам долзарб масалалар, ечимини кутаётган муаммолар юзасидан ҳам депутатлик гуруҳлари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

О.Бекмуродов, партиянинг Боёвут туман Кенгаши раиси:

Бугунги бўлиб ўтган пленумда партия ташкилотининг фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама этилар экан, жойларда уюшмаган ёшлар билан ишлашда бошланғич партия ташкилотлари, “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар” қаноти кенгашлари фаолияти ҳам оқсоқланаётганлигини кўрдик. Бу камчиликларни бартараф этиш юзасидан партия фаолларини сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириб бориш мақсадида ҳар ойнинг иккинчи жума кунлари жойлардаги бошланғич ташкилотларда сиёсий-ўқувлар ташкил қилиш, партиянинг ёш фаолларини давлат бошқаруви органларига тавсия қилишни тизимли йўлга қўйиш қисқа муддатда партия фаоллари ҳамда депутатлик гуруҳи аъзоларининг маҳаллий ОАВларда чиқишларини ташкил этиш, уюшмаган аҳоли билан мулоқотларни янада жонлантириш, хусусан, уюшмаган ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба куни кўнгилли лекторлар кўмагида маҳаллаларда сиёсий ўқувлар ташкил этиш вазифаларини белгилаб олдик.

Б.Бекмуродов, партиянинг Сардоба туман Кенгаши раиси:

Туманда депуталик гуруҳлари олдига партиянинг устувор мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларига таклифлар ишлаб чиқишда ташаббускорликни тубдан кучайтириш, дастурда қабул қилинган ижтимоий масалалар ижроси устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатиш ва мансабдор шахсларнинг эшитувини тизимли ташкил этиш ҳамда туманда сайловчилар билан юзма-юз мулоқотни янада кучайтириш, сайловолди дастурининг ижроси бўйича электорат олдида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ҳисобот бериб борилишини таъминлаш вазифалари ҳам пленум кун тартибининг асосий масаласи бўлди.

Шу каби Пленумлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ҳам давом этмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Кун тартиби: партия фаолиятини жонлантириш was last modified: Август 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »