Кўрик-танловда мўтабар онахонлар иштироки

16 Август, 18:48 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Кўрик-танловда мўтабар онахонлар иштироки нет

Бир аёлки уйғониб саҳар,

Рўзғорини ўйлаб ҳар маҳал,

                              Тин олишин билмай бир сафар,

Ёнган ўша ўзбек аёли.

Турмушнинг камини ошириб,

Меҳрини қалбидан тошириб,

Кўзида ёшини яшириб,

                                                             Кулган ўша ўзбек аёли.

 (Ҳалима Худойбердиева).

Хақиқатдан ҳам шоир ушбу сўзларни битар экан, қисқа сатрларда ўзбек аёлини гўзал сифатларини очиб бера олган.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида ҳам хотин-қизларимизни барча жабҳаларга жалб этиш, юқори билим ва касбий маҳоратига эга хотин-қизлар учун янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериш, ўз навбатида, демократик ҳуқуқий мамлакат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлида муҳим бир омил бўлиб хизмат қилиши устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Шу мақсадда Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган маҳаллалараро “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ҳам ҳудудда яшовчи  партияга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган, савияси, сиёсий онги, халқимиз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаб, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш бўлди десак муболаға бўлмайди.

 Кўрик-танловда  туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган мўтабар онахонлар иштирок этишди.  Иштирокчилар танлов давомида ўзларининг оила, маҳалла ва меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари, лидерлик ва нотиқлик қобилиятларига, ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуд анънаналари, урф-одатлари, ўзига хос хусусиятлари, миллий таомлари, оилавий қадриятлар ҳақидаги чуқур тасаввурларга эга эканликларини ҳамда фарзандлар тарбиясида адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириб  уларни оилада уйғунлашувини таъминлаш, оилада маданият, маънавий-маърифатни янада юксалтириш орқали тарбиянинг энг самарали мақбул усулларини излаб топа олиш каби сифатларини кўрсата олдилар.

Муросасиз кечган баҳсларни уч нафар ҳакамлар таркибидан иборат комиссия адолат мезонига риоя қилган ҳолда баҳолаб бордилар.

Юлдуз Усмонова, ҳакамлар ҳайъати раиси:

Бугунги танловда барча иштирокчиларни пухта тайёргарлик кўриб келишганлигини кузатдик. Баҳолашда уларнинг  ташаббускорлиги, жамиятда кечаётган воқеа-ходисалардан хабардорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқарашининг мустаҳкамлиги, миллий ва умумбашарий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги,  оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, миллий оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтириш орқали оилада баркамол авлодни тарбиялашнинг энг самарали, мақбул усулларини излаб топа олиш каби жиҳатларига алоҳида эътибор қаратдик.

Ҳакамлар ҳайъати ўзаро келишиб энг кўп балл тўплаган Сирдарё туманидан Яриева Буҳожар Равшановнани танлов ғолибаси деб топишди.

Тадбир сўнггида танлов ғолиби ва танловнинг номинациялар бўйича ғолибларига ҳомийларнинг фаҳрий ёрлиқ, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари  топширилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Кўрик-танловда мўтабар онахонлар иштироки was last modified: Август 16th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »