Маънавият — йўлдан адашмаслик учун ишончли қурол

17 Август, 08:58 • Андижон вилояти, Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 113 марта кўрилди • Комментариев к записи Маънавият — йўлдан адашмаслик учун ишончли қурол нет

Сиёсий партиялар фаолиятида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, фуқаролар орасида тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш алоҳида ўрин эгаллайди. Шу маънода айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги қарори бу йўлда яна бир дадил қадам бўлиш баробарида маънавий-маърифий тарғибот ишларининг мундарижасини тубдан яхшилаб, уларнинг кўлами ва миқёсини кенгайтирди. Бу ўз ўзидан ҳар биримиздан бу борадаги фаолиятимизни қайта кўриб чиқишни талаб этади.

Бугун барчамиз ўзбекистонликман, ўзбекман дея кўкрагимизга урсакда, баъзида ўзимизда ватанпарварликнинг етишмаётгани, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшолмаганимиздан афсусланамиз. Айни мана шу хислатнинг ўзи фидоийликдан, эртанги кунга бўлган ишонч ва қатъиятлиликдан дарак.

Янги қонун хужжатига кўра, давлат раҳбари республика Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси қилиб белгилаб қўйилди. Бу юртимизда маънавий-маърифий ишлар давлат раҳбари назоратида эканидан далолат беради.

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маънавият тарғиботи орқали дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг боришини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, «оммавий маданият», наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш энг муҳим вазифа қилиб қўйилди.

Бир сўз билан айтганда, муҳтарам Президентимизнинг Андижонга ташрифи чоғида сўзлаган маърузасидаги «Бир жаҳолатга ўн маърифат» деган нажоткор, профилактик ғояни амалга оширишнинг барча шарт-шароитлари мана шу қарор билан мустаҳкамланганлиги зиммамизга катта масъулият юклайди.

Зарифахон ЁҚУБОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати.

Маънавият — йўлдан адашмаслик учун ишончли қурол was last modified: Август 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »