Маънавият юксалса миллат юксалади

10 Август, 10:50 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Маънавият юксалса миллат юксалади нет

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашуви мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги тарихий сана, “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусидаги маърузасини эса чин маънодаги миллат маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган дастурий хужжат дейишга ҳаклимиз.

Учрашув миллат тақдири ва келажаги билан боғлиқ ўта долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олганлиги билан аҳамиятли бўлиб, мамлакатимизда фуқароларимиз маънавий оламини юксалтириш йўлида ижодкор зиёлиларимиз эътибор қаратиши лозим бўлган вазифаларни аниқ-равшан белгилаб берди.

Халқимиз учун муносиб, ижод намуналарини яратиш, ёш авлод тарбиясида муҳим бўлган масалалар доирасида фикр юритиш, буюк тарихимиз, мард ва жасур, илм-фан тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган боболаримиз ҳаёти ва ижоди тўғрисида бадиий асарлар яратиш, бугунги замонамиз қаҳрамонлари портретини очиб бериш, бугунги ижод аҳли олдида турган аҳамиятли мавзулар ҳисобланади.

Албатта, мана шундай замон ва бугунги ўқувчи дидига мос асарлар яратиш учун, муносиб ижодий муҳит, барча зарур шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда.

Демак ижодкор ўз буйнидаги юксак масъулиятни чин юракдан ҳис қилиб, миллат маънавиятини юксалтиришдек улкан вазифани ато этиш бахти насиб қилганлигидан мамнун бўлиб, ижодий изланишлар олиб борса, кўзлаган мақсад ва вазифаларга эришишимиз аниқ.

Биз адабиёт ва санъат, маданият ихлосмандлари ижодкор зиёлиларимиз қувончига шерик бўлиб, улардан доимо миллатимиз тарихи, бой маънавий мерослари ва бўйи бастига лойиқ асарлар кутиб қоламиз.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, юртимизда маънавиятимизнинг юксалиши, миллатимизнинг келгусида янада обрў-нуфузининг юксалишидан дарак беради.

Заурещ ЮСУПОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қанликўл туман Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »