Маърузадан тегишли хулосалар чиқарилди

3 Август, 15:52 • Қорақалпоғистон Республикаси, Пленум, Янгиликлар • 173 марта кўрилди • Комментариев к записи Маърузадан тегишли хулосалар чиқарилди нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг VII Пленуми бўлиб ўтди.

Пленум ишида партия туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Танқидий таҳлил асосида ўтказилган Пленумда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режасини тастиқлаш тўғрисидаги ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятига оид мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқи, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши олдига ҳам юксак масъулиятли вазифаларни юклайди.

Мамлакатимиз раҳбари ўз маърузасида, бугунги кунда партия фаоллари, депутатлар сайловчиларга берилган ваъдалар ва сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни тўла ва самарали бажармоқда, деб айтиш қийин.

Партиянинг дастурий ғоялари фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаши йўлида фаоллар ва депутатлар ишларини замон талабига мос деб бўлмайди.

Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни руёбга чиқариш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари ва маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига масалалар киритиш, амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, янги қонунчилик ташаббуслари билан чиқишда фаоллик кузатилмаяпти.

Президентимиз маърузаларидан келиб чиқиб, партия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини йўлга қуйишни мақсад қилган.

Демак партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Халқ таълими вазирликлари халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари эса – ушбу вазирлик ва бошқармаларга тегишли бўлган таълим муассасалари ва тиббиёт бирлашмалари фаолияти буйича депутатлик назоратини ўрнатиши мақсадга мувофиқ.

Албатта, бу ўз навбатида ушбу вазирликлар тизимида фаолият юритаётган электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга ва ушбу соҳалар буйича дастуримизда белгиланган вазифаларнинг самарали ижро этилишига хизмат қилади.

Мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларда партия сайловолди дастурида илгари сурилган масалаларнинг аксарияти ўз аксини топаётганлиги сайловчилар олдида берган ваъдаларнинг рўёбга чиқариш имкониятини яратмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ҳар томонлама ривожлантириш буйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам партия томонидан билдирилган таклифларнинг аксарияти ўрин олганлиги партия фаоллари ва депутатлари олдига улкан масъулият юклайди.

Шуларни ҳисобга олиб, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партиянинг барча даражадаги ходимлари ва депутатлари фаол иштирок этиши лозим.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевтың Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятига оид мамлакатимиз ижтимоий – сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

Чора-тадбирлар режасида асосий эътиборни эришган ютуқларга қаратиб қолмасдан, балки ўткан давр мобайнида охирига етказа олмаган вазифалар ва йўл қўйган камчиликларга қаратиш, ўз фаолиятини танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқиш буйича Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси фракцияси ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзоларига аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Жумладан, партия фаоллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари жойларга чиқиб, бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, амалдаги қонунларнинг ижросини ва ижро органлари фаолиятини электорат манфаатларидан келиб чиқиб ўрганиш, таҳлил қилиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитишни кенг йўлга қўйиш, ёшлар билан айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ёш олимлар ва инноваторлар билан учрашувлар ташкил этиш уларнинг илм-фанни тараққий эттиришдаги изланишларини қўллаб-қувватлаш, сайловчилар билан доимий мулоқот олиб бориш каби масалалар чора-тадбирлар режасида асосий ўрин эгаллайди.

Барлықбай Пренов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари:

Биз маҳаллий Кенгаш депутатлари кўпроқ электорат билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борадиган, уларнинг истакларини Олий Мажлисдаги фракциямизга етказувчи кўприк вазифасини ўташимиз, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ҳисобга олган ҳолда, электоратимиз манфаатларидан келиб чиқиб, қонунчилик ташаббуслари билан чиқишимиз зарур.

Президентимиз маърузасида таъкидлаб ўтканидек, ҳар бир партиянинг дастурида вазифалар ва йўналишлар аниқ белгиланган. Ушбу соҳалар бўйича жавоб берадиган вазирлик ва давлат қўмиталари ҳам аниқ.

Партия режасида белгиланган тартибда, депутатлик эшитуви, депутатлик назоратини тўғри ва самарали амалга оширишимиз учун энг аввало биз депутатлар унга ўз билим ва кўнликмаларимиз билан таёр бўлишимиз даркор.

Илҳам Полвонов, партия Амударё туман Кенгаши раиси:

Йиғилишда, давлатимиз раҳбари томонидан, бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этаётганлиги, фаолиятимизда йўл қуйилаётган камчиликлар, яъни ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш аниқ ташаббуслар етишмаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилганлигини ҳисобга олиб, чора-тадбирлар режасини белгилаб олдик.

Тан олишимиз керак олдин халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига масала олиб чиқиш масаласида мудраб ётганимиз чин ҳақиқатдир.

Энди ушбу камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, фаоллик билан, изланиш ва талабчанлик билан иш бориш вақтимиз етди.

 

Дарибой Дошетов, партия фахрийси:

Бугунги Пленумда иштирок этар эканман, илгари сурилаётган вазифалар ва уларнинг ижроси буйича аниқ механизмларнинг белгиланиши кўриб, бугун ҳақиқий маънода ишлайдиган вақтнинг келганлигини сездим.

Ҳаммани электорат ишончини қозониш йўлида фаолликга чақираман.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Пленумда ҳудудий Кенгаш фаолияти танқидий таҳлил қилинди, мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июль кунги бўлиб ўткан видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятига оид билдирган танқидий-таҳлилий фикрларидан тўғри хулоса чиқаришга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби.

Маърузадан тегишли хулосалар чиқарилди was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »