Масъулият фаолликка ундамоқда

7 Август, 17:51 • Андижон вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 97 марта кўрилди • Комментариев к записи Масъулият фаолликка ундамоқда нет

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси сиёсий партиялар фаолиятини ривожлантиришда дастуриламалга айланди. Чунки унда мамлакатимизда амалга ошириладиган сиёсий-ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ўз ифодасини топган.  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракат вакиллари билан учрашувидаги маърузаси унинг изчил давоми бўлди, деб айтсак муболаға бўлмайди.

Андижон давлат университетида сиёсий партияларнинг фаоллари учун ташкил этилган   сиёсий ўқиш  ана шу икки муҳим хужжат мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди. Мазкур тадбир Андижон вилоятидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларида фаолият юритаётган сафдошларимизнинг сиёсий билимларини ошириш ва қонунчилигимизга киритилган ўзгартишларни ўрганишлари йўлида катта қадам бўлди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бугун биз замон талабларидан келиб чиқиб, тараққиётимизни янги босқичга кўтариш йўлидан жадал илгарилаб бормоқдамиз. Бу ўз ўзидан сиёсий партиялар зиммасидаги масъулиятни ҳам оширмоқда. Бироқ ўз электоратимиз олдида берган, сайлов жараёнида сайловчиларимизни ишончига кириб баралла айтилган ваъдалар бажарилмаётгани ачинарли.

Сиёсий ўқишда юқоридагилардан келиб чиқиб, сиёсий-ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлар, олдинда турган вазифалар хусусида сўз юритилди. Тажрибали сиёсатчи ва ҳуқуқшуносларнинг маърузалари тингланди.

— Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар биз партия фаолларини янада ташаббускор бўлишга, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга ундайди,-дейди  Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар  кенгаши раиси Қосимжон Қаюмов.- Уч кун давомида мен ўзим учун жуда кўп маълумотларга эга бўлдим.  Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун, қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга етказишнинг қулай ва замонавий усулларини ўргандим.. Айниқса, Юртбошимизнинг парламент, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларини кенг муҳокама этилиши ўринли бўлди. Айни вақтда  партия ва депутатлик гуруҳлари фаолиятидаги камчиликларни таҳлил этиб, ўзимизга тегишли хулосаар чиқариб олдик. Бу борада алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ана шу асосида фаолиятимиз самарадорлигини оширишни белгилаб олдик.

Ўқув машғулотлари давомида ўзаро тажриба алмашилди. Маърузалардан келиб чиқиб, йилнинг иккинчи ярми учун вазифалар белгилаб олинди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон 
вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Масъулият фаолликка ундамоқда was last modified: Август 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »