Масъулият – ОАВ ривожининг муҳим омили

21 Август, 19:37 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 84 марта кўрилди • Комментариев к записи Масъулият – ОАВ ривожининг муҳим омили нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида бўлиб ўтган навбатдаги сиёсий ўқувда мамлакатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 11 август кунида қабул қилинган “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда 18 августда қабул қилинган “Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Сиёсий ўқувда партиянинг ходимлари ҳамда фаоллари иштирок этишди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг ривожи ҳамда равнақи йўлида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, моддий-техник базасини янгилаш улар фаолиятига берилган эътиборнинг юксак намунасидир.

Сиёсий ўқувда қабул қилинган ушбу қарор ва фармонларнинг моҳияти кўриб чиқилар экан, дастлаб партиянинг вилоят Кенгаши матбуот хизмати фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Ютуқлар қатори баъзи муаммоларнинг борлиги ҳам тилга олинди. Хусусан, маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ишлашга катта эътибор қаратиш, ҳар бир материални ОАВда ёритиш жараёнида масъулият билан ёндашиш, материалларни ёритишда имловий, услубий ва луғавий хатоларга йўл қўймаслик лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти билан партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўрибосари Дилбар Ҳамдамова таништириб ўтди. Хусусан, қабул қилинган ҳужжатларда соҳага бўлган эътиборни кучайтириш, ривожлантириш, соҳа ходимларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиши, мамлакатимизда матбуот ва ахборот соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш, соғлом рақобатни шакллантириш, аҳоли ўртасида мустаҳкам маънавий муҳитни вужудга келтириш, ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Партия ходимларини маҳаллий матбуот билан ишлашга жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бир қаторда маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятлари ҳамда қабул қилинаётган ҳар бир қарор ва фармонга муносабатини ОАВда ёритилиши лозимлиги ҳам айтиб ўтилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун энг муҳими бу масъулиятдир. Ҳар бир ходим ўз фаолиятига масъулият билан ёндашса, албатта, самарали натижага эришади. Сиёсий ўқувда айни шу масалага жуда катта эътибор қаратилди.

Партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Масъулият – ОАВ ривожининг муҳим омили was last modified: Август 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »