Меҳр-мурувват тадбири кўтаринки кайфиятда ўтди

24 Август, 20:00 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 50 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳр-мурувват тадбири кўтаринки кайфиятда ўтди нет

Куни кеча Жиззах шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида меҳр-мурувват тадбирлари кенг қамровда олиб борилди.

Мустақиллик қалбларга ҳурлик, озодлик, эркинлик каби ғояларни олиб кирди. Бу эса яхши ниятли, баркамол, иймонли инсонлар юрагида ватанга бўлган муҳаббат тушунчасини янада жўш урушига сабаб бўлди. Мустақиллик йилларида ватанимизда олиб борилаётган ўзгаришлар кенг қамровдаги ободонлаштириш ишлари, яратилаётган имкониятлар ўзининг шу тупроқ фарзандиман деб ҳисоблаган инсонлар қалбида шукроналик ҳиссини янада ошишига сабаб бўлди.

Давлатимиз раҳбари юртимизнинг қайси вилоят ё туманига бормасин, одамларни ўйлантираётган муаммолар, уларнинг орзу-умидлари, дарду ташвишлари билан қизиқади, аҳоли бандлиги, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, ёшлар учун яратилган шароитларни ўртага ташлайди, ҳудуд ривожига тўсиқ бўлаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш йўли ҳақида фикр алмашади.

Диёримиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан жойларда ўтказилаётган чора-тадбирлар, ободончилик ишлари, якка-ёлғиз кексаларга кўрсатилаётган эътибор, меҳр-мурувват тадбирлари кенг қамровда олиб борилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири куни кеча Жиззах шаҳридаги намунали маҳаллалардан ҳисобланган “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шоири остида “Бебаҳо неъмат саодати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўтказилган меҳр-мурувват тадбирида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда шаҳар кенгашлари, депутатлар ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда маҳалладаги меҳр-мурувватга муҳтож бўлган инсонлар, ногиронлар ва уруш қатнашчилари учун баёрам датурхони ёзилиб, тадбир қатнашчиларига партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Меҳр-муҳаббатга ташна қалбларга шодлик улашиши мақсадида маҳаллий санъаткорлар юракдан куй-қўшиқлар куйлашди. Бу эса тадбир иштирокчиларининг руҳиятини янада юқори бўлишига хизмат қилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах шаҳар Кенгаши раиси.

Меҳр-мурувват тадбири кўтаринки кайфиятда ўтди was last modified: Август 24th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »