Мен бахтиёр фарзандингман

29 Август, 17:46 • Ёш адолатчилар, Кўрик-танлов, Муносабат, Мустақиллик байрами, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 69 марта кўрилди • Комментариев к записи Мен бахтиёр фарзандингман нет

Тоғларинг, боғларинг жаннатдан бекам,

Тенгингни излаб ҳам тополмам сира.

Сен борсан, мен тирик, яшайман абад,

Сенинг фарзандингман, фахринг бўлгайман.

Ўзбекистон – онажон ўлкам, мен бахтиёр фарзандингман, сенинг ҳар бир қарич еринг, ҳовуч тупроғинг кўзимга тутиё бўлсин. Тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурган ҳар бир гўшангда биз бахтиёр авлод вакилларига билим олиш, илм чўққиларини забт этиш учун беқиёс имкониятлар яратилган. Албатта, биз ёшлар бундан оқилона фойдаланиб, эл корига ярайдиган, билдирилган ишончни оқлайдиган бўлиб улғайишимиз лозим. Негаки, дунёда таълим олишни фақат орзу қиладиган, эрталаб кўчага чиқиб кетар экан кечга уйига омон қайтишни ўйлайдиган қанчадан-қанча тенгдош-замондошларимиз борлиги ҳақида эшитганмиз. Мустақил юртимизда эса бепул таълим олиш тизимли йўлга қўйилган бўлиб, мактаб, коллеж-лицейларда минг-минглаб тенгдошларимиз илм-фан сирларини ўрганмоқдалар. Буларнинг барчаси истиқлол саодати, мустақиллик шарофатидир.

Менинг бахтиёр фарзандингман дейишимга яна бир сабаб Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ташаббуси билан пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларидада “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон! шиори остида ўтказилаётган мустақиллик тадбирларида иштирок этиш учун республика миқёсида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридан таклиф этилган 14 нафар тенгдошларим “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари ичида менинг ҳам борлигимдир. Айтиш жоизки, икки кунлик саёҳатимиз давомида жудаям катта тасуротларга эга бўлдим. Энг асосийси, мен Ўзбекистонимиз мана шу 26 йил ичида катта ютуқларга эришишида, жахонда ўз ўрнини топишида улкан натижаларни қўлга киритишида ислоҳатлар олиб борилган, қонунлар қабул қилинган энг муқаддас жой Олий Мажлис биносида бўлдик. Сенат залига ташриф буюрар эканман, таърифлаб бўлмас даражада ҳаяжонга тушдим. Кўнглимдан “депутат бўламан, корингга ярайдиган, чақириғингга лаббай деб жавоб қайтардиган фарзандинг бўламан, она халқим!” деган кечинмалар ўтди.

Мен амалий ишлар партияси бўлган “Адолат” СДПга аъзо бўлганимдан жудаям хурсандман ва бундан фахрланаман. Партиямиз сайловолди дастурида мамлкатимиз келажаги ҳар томонлама уйғун ривожланган баркамол авлод қўлида, деб бежиз айтилмаган. Зеро, мамлакатнинг эртанги тақдири бўлган ёш авлод билимдон, соғлом, баркамол бўлиб камол топар экан, юртимиз қайси бир юксакликка қўл узатса етади, албатта.

Мафтуна ЖАЛИЛОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
“Ёш адолатчилар” қаноти
Каттақўрғон шаҳар Кенгаши фаоли.

Мен бахтиёр фарзандингман was last modified: Август 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »