Менда фикр бор: Партия электоратини ўйлантираётган муаммоларга қачон муқобил ечим топилади?

3 Август, 10:56 • Қашқадарё вилояти, Пленум, Янгиликлар • 132 марта кўрилди • Комментариев к записи Менда фикр бор: Партия электоратини ўйлантираётган муаммоларга қачон муқобил ечим топилади? нет

Бугун Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленум кун тартибига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида” партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Ражабова маъруза қилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қарши шаҳар Кенгаши раиси:

Дарҳақиқат, бугунги шиддаткор давр биз партия фаоллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифаларни қўймоқда. Президентимиз алоҳида таъкидлаб ўтканларидек, партия фаоллари, депутатларимиз иш услубини тубдан ўзгартириб, аҳоли билан доимий мулоқотлар олиб бориш, уларни ўйлантираётган ҳаётий долзарб муаммоларни ҳал этишда бугун алоҳида ташаббус кўрсатишимиз лозим. Бундан ташқари, ушбу анжуманда шаҳар Кенгашининг 2017 йил 2-ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини ҳам тасдиқлаб олишим назарда тутилган. Албатта, янги ишлаб чиқилган дастурда белгиланган вазифаларни бекаму кўст амалга ошириш ҳар бир пардиядошимиздан алоҳида жонбозлик, ташаббускорлик, ибрат кўрсатишни талаб этади.

Акмал Бобоев, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати:

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида халқ депутатлари маҳалий Кенгашлари депутатлик гуруҳлари ўз ваколатлари доирасида фаолият олиб бормаётганликларини куюнчаклик билан қайд этиб ўтган эди. Очиғини айтадиган бўлсам, биз гуруҳ аъзолари 2016-2017 йиллар давомида шаҳар Кенгаши сессияларида электорат манфаатларини ҳимоя қилувчи бирорта ҳам масалани киритганимиз йуқ. Шаҳримизда эса аҳолини ташвишга солаётган муаммолар талайгина. Фуқароларимизни прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар мутлақо қониқтирмайди. Ачинарлиси шуки, биз фаоллар бу жумбоқларни вақтида ўрганиб, уларга ижобий ечим топиш юзасидан етарли ташаббус кўрсата олмадик.

Замира Бобоназарова, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати:

Ҳурматли Президентимиз бир неча бор эътироф этаётганларидек, одамларни рози қилиш, саломатлигини муҳофаза қилиш сира ҳам кечиктириб бўлмайдиган вазифалар қаторига киради. Шундай экан, шаҳар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш талаб даражасидами? Афсуски йуқ. Кўп соҳа ходимлари масъулиятни унутиб қўяётган бўлса, айрим жойларда эса тиббиёт муассасалари таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Масалан, шаҳар тиббиёт бирлашмаси аллақачон жорий ва капитал таъмирланиши лозим эди. Айрим оилавий поликлиникаларда эса зарур тиббий анжомлар эскирган ёки ўз муддатини ўтаб яроқсиз холатга келиб қолган. Бир қатор оилавий поликлиникаларга терапевт, педиатр ва умумий амалиёт шифокорлари етишмайди. Эътибор қилаётган бўлсангиз, бу каби муаммоларни яна давом эттириш мумкин. Ҳақли савол туғилади? Нега партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилишдаги бу каби камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутатлар, партиямиз фаоллари ҳанузгача лоқайдлик билан қараб келишаяпти? Яна бир эътиборни тортадиган энг муҳим ва оғриқли нуқта десам ҳам хато қилмайман. Кундалик ҳаётимизда учрайдиган бу каби муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан партиямиз фаоллари томонидан мутасадди органларга ҳеч қандай таклиф билан чиқилмаяпти.

Пленум иштирокчилари фаоллар Шоира Ҳалимова, Пахтазор маҳалла фуқаролар йиғинидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Шаҳноза Салаева, депутат Валерий Левинларнинг ҳам маърузаларини тингладилар.

Тадбир очиқ ошкора ва ўзаро танқид руҳида ўтди.Музокарада қатнашган фаоллар келгусидаги иш фаолиятни кучайтириш юзасидан қимматли таклиф ва тавсияларини илгари сурдилар.

Пленумда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шу каби Пленумлар вилоятнинг барча туман Кенгашларида ҳам бўлиб ўтди.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Менда фикр бор: Партия электоратини ўйлантираётган муаммоларга қачон муқобил ечим топилади? was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »