Менга қанот бағишлаган кун…

30 Август, 17:40 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 84 марта кўрилди • Комментариев к записи Менга қанот бағишлаган кун… нет

Айтиш мумкинки 2017 йил менинг ҳаётимида ўчмас хотираларга, унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Бунинг сабаби жорий йилда мендек бир шеъриятга ҳаваскор қизнинг илк шеърий тўплами чоп этилгани бўлса, иккинчиси пойтахтимиз азим Тошкентга саёҳатимиз бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган форум ва Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрамига бағишланган “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шоири остидаги байрам тадбирларида иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим.

Тадбир давомида Олий мажлис Сенати биносига ташриф буюрар эканмиз қалбимни ҳая­жон ва унинг муҳташамлиги ва салобатидан титроқ босди. Қонунчилик палатасига ўтар эканмиз қабул қилинаётган ҳар бир Қонун ҳужжатларининг музокараси кўз ўнгимда гавдалана бошлади, кунглим ғурурга тўлди.

Ўзбекистон миллий драма театрида бўлганимда бу улуғ даргоҳда меҳнат қилган устозларимизнинг ҳар бир сўзлари, олтинга тенг ўгитлари бизлар учун ҳаётий йўриқнома, йўл кўрсатувчи маёқ эканини ҳис қилдим. Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси иштирокида порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйиш маросимида шундай буюк юртнинг бахтли фарзанди эканлигимдан фахрландим.

Қалбимни олам-олам қувончларга тўлдирган яна бир ҳодиса шуки Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров биз ёшларнинг ҳар биримизни алоҳида – алоҳида табриклаб, фаолиятимизга муваффақиятлар тилагани бўлди. Шу пайтдаги қувончимни таърифлашга ожизман, бу сўзлар мени шундай руҳлатриб янги қанот бахш этдики, у қанот ҳеч чарчамайди, фақат юксаклик сари парвоз қилишга ундамоқда. Икки кунлик саёҳатдан олам олам таъсуротлар билан қайтар эканман шу юртда туғилганимга, шу улканинг дилбанди эканимдан ўзимни бахтиёр ҳис қилдим. Ўзимга бўлган ишончим ортиб, халқим корига ярайдиган фарзанд бўлишга, унинг ишончини оқлаш йўлида бор имконимни сарфлашга аҳд қилдим. Чунки, юртимизда ёшларга, бизларга яратилган имконият фақат юксак марраларни забт этишга ундайди.

Сўзим сўнгида ушбу шеъримни келтириб ўтишни жоиз деб билдим.

Мустақилсан, озодсан юртим,

Яша, яшна, бахтиёр ўктам.

Сенга фидо бўлсин, бор – будим

Дунё кўрмаганди сенингдек кўркам.

Авлодларинг кўрди дунёни,

Ҳар соҳада улар чин машҳур,

Забт эттилар кенг Осиёни,

Юракларга тўлдириб сурур.

Биз фарзандлар ваъда бергаймиз,

Бугун сени тан олди жахон.

Сенга содиқ авлод бўлгаймиз,

Онажоним, ҳур Ўзбекистон.

Чарос ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
“Ёш адолатчилар” қаноти Каттақурғон шаҳар Кенгаши фаоли.

Менга қанот бағишлаган кун… was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »